Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТ Бош ассамблеяси Донецк ва Луганск халқ республикаларида ҳамда босиб олинган Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия томонидан ўтказилган «референдумлар»ни қораловчи резолюцияни қабул қилди, деб ёзади Meduza. Ҳужжат, шунингдек, Россияга нисбатан Украина ҳудудларининг қўшиб олиниш ҳақидаги аризаларини қайта кўриб чиқиш талабини ҳам ўз ичига олади.

БМТга аъзо 193 та мамлакатдан 143 таси резолюцияни ёқлаб овоз берди. Бешта мамлакат — Беларусь, Шимолий Корея, Никарагуа, Сурия ва Россия қарши чиқди. Овоз беришда 35 та давлат бетараф қолди, улар орасида Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон ҳам бор. Яна ўнта давлат эса овоз беришда қатнашмади.

Владимир Путин Кремлда ДХР ва ЛХР, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларининг «Россияга қўшилиши» ҳақидаги шартномаларни имзолаган 30 сентябрь куниёқ БМТ Хавфсизлик кенгаши «референдумлар»ни қоралаб овоз беришга уринганди, бироқ ўшанда Россия делегацияси тегишли резолюция лойиҳасига вето қўйганди.

23—27 сентябрь кунлари Запорожье вилоятида, ЛХР, ДХР ва Херсон вилоятларида бўлгани каби, Россия таркибига кириш ҳақида референдум бўлиб ўтди. 30 сентябрь куни Кремлда ҳудудларнинг қўшилиши тўғрисидаги шартномаларни имзолаш маросими ўтказилди. 2 октябрь куни улар, тартиб бўйича, Конституциявий суд томонидан маъқулланди. 3 ва 4 октябрь кунлари шартномаларни ҳамда қўшилиш ҳақидаги федерал конституциявий қонунларни Давлат думаси ва Федерация кенгаши қўллаб-қувватлади. 5 октябрь куни эса президент имзоси қўйилган шартномаларни Кремль эълон қилди.

БМТ бош котиби ДХР, ЛХР ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россия қўшинлари назорати остидаги қисмлари Россия таркибига кириши юридик кучга эга бўлмаслигини айтганди.

Аввалроқ Россия овоз беришни яширинча ўтказишни таклиф қилганди, бундай ташаббус билан мамлакатнинг ташкилотдаги доимий вакили Василий Небензя чиққан. БМТ Бош ассамблеясида овоз беришни очиқча ўтказишда қарор қилишгач, у Россия томонидан қатъий норозиликни билдирди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид тақдимот билан танишди (фото)
Маданият
Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)
Маҳаллий
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди