Европарламент Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари бўйича асосий мукофоти бўлган Андрей Сахаров номидаги Фикр эркинлиги мукофотига номзодларни эълон қилди, деб ёзади Meduza.
2022 йил учун номзодлар рўйхатига Украина фуқаролари, президент Владимир Зеленский, WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж, Колумбия ҳақиқат комиссияси, бразилиялик фаол Сониа Гуажажара ва 2022 йил май ойида вафот этган Al-Jazeera журналисти Ширин Абу Акле киритилган.
Зеленский номзодини Европа консерваторлари ва ислоҳотчилар партияси қўллаб-қувватламоқда, украиналиклар эса «Янгиланаётган Европа» ҳамда Социалистлар ва демократларнинг прогрессив альянси томонидан илгари сурилган. Европа халқ партияси Сахаров мукофотини Владимир Зеленский вакили бўлган «Украинанинг жасур халқи»га топширишни таклиф қилди.
19 октябрь куни Европарламент ғолибни аниқлайди. Тақдирлаш маросими 14 декабрь куни Страсбургдаги сессияда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)