Россиянинг Белгород шаҳрида 12 октябрь, чоршанба куни кечқурун бир нечта портлаш овозлари эшитилди, дея хабар берди Meduza. Расмийларнинг айтишича, шаҳарда ҳаво мудофаа тизими ишлаган.
Белгород вилояти ҳукуматининг тезкор штабида айтилишича, портлашлар ва ҳаво мудофааси натижасида бир нечта кўчаларда автомобиль ва йўл қопламаси «бироз шикастланган». Шунингдек, уйлар яқинида, ҳовлиларда ва хусусий уйнинг иссиқхонасида снаряд парчалари топилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Аввалроқ «Дарё»га Белгородда ўқийдиган талабалардан мурожаат келиб тушгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)