Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Шарқий-1» Газ тақсимлаш станциясига кириш қувурида 4 октябрь куни табиий газ сизиб чиқиш ҳолати содир бўлди, деб хабар бермоқда «Ўзтрансгаз» АЖ матбуот хизмати.

Фото: «Ўзтрансгаз» матбуот хизмати

Фото: «Ўзтрансгаз» матбуот хизмати

Маълум қилинишича, соат 13:00 да аниқланган газ сизиб чиқиши туфайли станция фаолиятини вақтинча тўхтатиш зарурати пайдо бўлди. Тошкент МГҚБ масъуллари «Ўзтрансгаз» АЖ марказий диспетчерлик департаменти билан келишган ҳолда «Шарқий-1» станцияси орқали табиий газ билан таъминланадиган истеъмолчиларга телефонограмма юборилди ҳамда 15 соатга станцияни тармоқдан ажратиш чораси кўрилди.

Айни пайтда Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармасининг раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ воқеа жойида бўлиб турибди. 5 октябрь соат 08:10 дан бошланган таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Таъмирлаш ишлари 5 октябрь соат 23:00 гача якунланиши кутилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунланиши билан станция табиий газ тармоғига уланади.

Юзага келган вазият туфайли Тошкент вилоятининг бир қатор ҳудудлари, хусусан, Тошкент, Қибрай, Зангиота туманларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Маҳаллий
Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда