• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «10 млн сўми директор ўринбосарининг пластик картасига тушириб берилган». Бухорода мактаб ўқитувчиларидан 31 млн сўм пул йиғилди

    «Дарё»га Бухородаги мактаб директори ходимларидан мажбурий пул ундираётгани айтилган мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, 2022 йилнинг 15 сентябрида фойдаланишга топширилган Бухоро туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг 240 ўринли янги биносида қоровулхона қуриш учун ўқитувчилардан 3,5 миллион сўм, шунингдек, директор талаби билан жами 31 миллион сўм пул йиғиб олингани маълум қилинган. «Дарё» мухбири ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ушбу мактабда бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, мактабнинг янги ўқув биносини ҳамда унинг синфхоналарини безатиш, деразаларга пардалар ўрнатиш, қўшимча интернет тизимини улаш ва шу каби ишлар учун ўқитувчилар ойлик маошидан умумий ҳисобда 31 миллион сўм маблағ йиғиб олинган. Бу иш математика фани ўқитувчиси Лутфия Қурбонова зиммасига юклатилиб, рўйхат шакллантирилган. Рўйхатда ўқитувчиларнинг ойлик маошига қараб, уларнинг ҳар биридан қанча миқдорда пул йиғилиши белгилаб қўйилган.

    Фото: «Дарё»

    Пул йиғилгани ҳақидаги рўйхат.

    Пул йиғилгани ҳақидаги рўйхат.
    Фото: «Дарё»
    Ҳисоб-китоб рўйхатини ўзим шакллантирдим. 11 миллион 200 минг сўмни ўзим йиғганман. Лекин ҳали ҳамма ҳам бергани йўқ. Орамизда кредит тўловчилар ва шароити етарли бўлмаганлар бор. Улар пулни икки-учга бўлиб беришларини билдиришган. Биз «хўп» дедик. Бу пулларнинг ҳаммаси мактаб учун сарфланди. Тўғриси, жудаям асабий ҳолатдамиз. Йил бошида «Болалардан пул йиғмаймиз» деб кафолат хати ёзиб берганмиз-да, ўқитувчилардан эмас, болалардан олишимиз керак экан, шунча бошоғриқ бўлмасдик. Синф хонасига ўтирасанми, «бер» дейиш керак эди-да, — дейди ўқитувчи Лутфия Қурбонова.

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, ўқитувчилардан пул йиғиб олиш ишига мактабнинг ота-оналар билан ишлаш қўмитаси раиси Нигина Қўзиева ҳам аралашган. У бу пулларнинг сарф-харажати юзасидан баённома ва далолатномалар тузилганини билдирган.

    Нигина Қўзиева.

    Нигина Қўзиева.
    Фото: «Дарё»
    Йиғилган пулларнинг бир тийинига ҳам хиёнат қилинмаган. Бу ишларнинг бари ўқитувчиларнинг ўз ташаббуси ва таклифларидан келиб чиқиб, амалга оширилди. Мактабимиз туманнинг узоқ қишлоқларидан бирида жойлашгани учун ҳам замондан ортда қолмасин, ўқувчилар — болаларимиз яхши мактабларда ўқишсин, деган ният билан қилгандик, — дейди Нигина Қўзиева.

    Фото: «Дарё»

    Бундан ташқари, ўқитувчилар ўз маошидан ўн миллион сўмни Click хизмати орқали мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Мўътабар Муҳаммедованинг шахсий пластик картасига ўтказиб берган.

    Фото: «Дарё»
    Кредитдан қарздорлигим ва тўлов-шартномаларни қоплаш учун ҳеч қандай харажатим йўқлиги боис, шунча миқдордаги пуллар менинг пластик картамга ташланди. Ўн миллион сўм пулни тийинма-тийин нақдлаштириб, Лутфия Қурбоновага бердим, уларни ўзимнинг моддий манфаатим йўлида ишлатганим йўқ, — дейди Мўътабар Муҳаммедова.

    Мўътабар Муҳаммедова. (Ўнг томонда).

    Мўътабар Муҳаммедова. (Ўнг томонда).
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатда бўлган мактаб директори Шаҳло Файзуллоева ўқитувчилар ташаббуси билан катта миқдордаги пул йиғилаётгани ҳақида олдиндан хабардор бўлганини, бироқ уларга ҳеч қандай эътироз қилмаганини айтмоқда.

    Шаҳло Файзуллоева.

    Шаҳло Файзуллоева.
    Фото: «Дарё»
    Ташаббусларига қарши чиқмадим. Аммо, ортиқча гап-сўз чиқмасин, деб пулларни ўз пластик картамга эмас, ўқув ишлари бўйича ўринбосаримнинг пластик картасига ўтказилишини тушунтирдим. Ҳомийлар кўмагида йиғилган шунча миқдордаги пулларни мактаб жамғармаси ҳисоб-рақамига кўчириб, мактабни безаш учун керакли анжомларни биржа орқали ҳам олса бўлар эди. Бироқ, фурсат жуда қисқа, янги мактаб биносининг очилишига саноқли кунлар қолганини ўйлаб, шу йўлни тутган эдик, — дейди мактаб директори.

    Йиғилган пулларга қилинган ишлар.

    Йиғилган пулларга қилинган ишлар.
    Фото: «Дарё»

    Инглиз тили фани ўқитувчиси Дурдона Қаюмова ойлик маошидан 1 миллион сўм пулни ўз ихтиёри билан берганини айтмоқда.

    Дурдона Қаюмова.

    Дурдона Қаюмова.
    Фото: «Дарё»
    Мен шахсан ойлик маошимнинг 22 фоизи, яъни бир миллион сўмни ўз ихтиёрим билан беришга рози бўлдим. Агар мен синфхонамнинг барча муаммоларини ўзим бартараф қиладиган бўлсам, бу сумма умуман етмайди. Ўз хонамизни безатганмиз, ҳеч ким мажбурламаган, — дейди у.

    Йиғилган пулларга қилинган ишлар.

    Йиғилган пулларга қилинган ишлар.
    Фото: «Дарё»

    Шахсини очиқлашдан қўрққан мактаб ўқитувчиларидан бири эса «Дарё» мухбири билан суҳбатда катта миқдордаги пуллар йиғилишида ихтиёрийлик ортида мажбурийлик турганини билдирган.

    Фото: «Дарё»
    Тўғри, мактабимиз директори ташаббускор, ҳаракатчан. У бу йиғилган пулларни ўз манфаати йўлида ишлатмаган, мактаб ривожи учун сарфлаган. Лекин турли мақсадлар билан кредит қарздорликларини тўлаб юрган ўқитувчилар бор, шароити етарли бўлмаганлар ҳам йўқ эмас. Мактабни безаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳисобланган жами 31 миллион миқдоридаги пулларни ҳаммадан бир хил, яъни ойлик маошининг айнан белгиланган 22 фоизидан йиғиш — аслида мажбурийлик эмасми? — дейди у.

    Йиғилган пулларга қилинган ишлар.

    Йиғилган пулларга қилинган ишлар.
    Фото: «Дарё»
    Ўқитувчининг сўзига кўра, мактабда фаолият юритаётган ўқитувчилар таҳририятга бу ҳақда хабар берган ходимнинг шахсига аниқлик киритишга киришган.
    Менинг ҳеч кимга хусуматим йўқ. Катта миқдордаги бу пулларни мактаб ишларига сарфлашган бўлишса ҳам, уни ноқонунийлик ва ихтиёрий-мажбурийлик асосида йиғишди. Муаммони ҳал қилиш ўрнига ким ёзгани билан қизиқишаётгани ажабланарли, — деди суҳбатдош.

    Фото: «Дарё»

    Мактаб директори Шаҳло Файзуллоева пул йиғилиши ортидан ҳеч қандай манфаатдорлик йўқлигини айтиб, «Бу ерда кўролмаслик, душманчилик бор. Ҳаммамиз ҳам мактаб ривожи учун ҳаракат қилгандик», — дейди у.

    Йиғилган пулларга қилинган ишлар.

    Йиғилган пулларга қилинган ишлар.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган туман прокуратураси ходими пуллар мактаб манфаати учун сарфланишига ишонишини, аммо бу ҳаракат ноқонуний эканини билдирган.

    Фото: «Дарё»
    Масъуллар қонунчиликда тақиқланган ҳаракатни юзага келтиришган. Вазиятни ўрганамиз. Қонуний қарор қабул қилинади. Ҳолат туман прокуратураси томонидан назоратга олинди. Терговга қадар текширув ҳамда аризани ўрганиш ишлари бошланди. Қонуний ўрганишлар якунлангач, батафсил маълумот берилади, — дейди туман прокуратураси ходими.
    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.
    05.10.2022, 11:37   Изоҳ (0)   44944
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 6 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    05.10.2022, 11:28

    Наманганда Malibu-2 ни сотган фуқаро унинг пулини сўрашга борганида пичоқланди

    05.10.2022, 11:23

    Ўрта Чирчиқда янги қурилаётган бинода ёнғин чиққани бўйича расмий маълумот берилди

    05.10.2022, 10:59

    Ўзбекистонда тиббиёт йўналиши битирувчиларининг тўлиқ ставкада ишлашига рухсат берилди

    05.10.2022, 10:29

    Тошкентда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 25 минг қути сигарета ёқиб юборилди

    05.10.2022, 10:18

    Тошкентда иссиқлик таъминоти тарифлари тасдиқланди: аҳоли ва тадбиркорлар учун нархлар ўзгармайди

    05.10.2022, 10:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.