Украина ҳудудларини Россия активлари ҳисобидан тиклаш керак. Польша бош вазири Матеуш Моравецкий шундай таклиф билан чиқди, деб ёзади «Экономика сегодня».
Украинани қайта тиклашда бизнеснинг иштироки бўйича Варшавада бўлиб ўтган халқаро конференциядаги нутқида Моравецкий Польша Россиянинг Европадаги маблағларини нафақат музлатиш, балки мусодара қилиш ва Киев фойдасига ўтказиш тарафдори эканини айтди.
Шу билан бирга у биринчи навбатда, Польша тадбиркорлари Украинага ёрдам кўрсатиши кераклигини айтди. Польшалик ишбилармонлар Украинани «янги Marshall режаси асосида» тиклаши режалаштирилмоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, Польшанинг ғоялари Украина раҳбарияти томонидан етарлича тушунилмоқда.
Маълумот учун 2022 йилнинг февралидан бери Ғарбда жами 300 миллиард долларга яқин Россия валюта захиралари музлатиб қўйилган.
Изоҳ (0)