• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия асирлигидан кейин «азовчи»ларнинг кўриниши, Лимандаги вайроналар. Урушнинг 223-кунидан фоторепортаж

    4 октябрь куни Россия Федерация Кенгаши Украина ҳудудларини аннексия қилишни бир овоздан маъқуллади. Шу билан бирга, Украина президенти Владимир Зеленский Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Херсон вилоятидаги яна саккизта аҳоли пункти озод этилганини маълум қилди. Шунингдек, у Россия билан музокаралар олиб боришни тақиқлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Қўшма Штатлар Украинага яна 625 миллион долларлик ёрдам пакети ажратди, жумладан, бу янги HIMARS қурилмаларини етказиб беришни ўз ичига олади. Александр Лукашенко Беларусь Украинадаги урушда иштирок этаётганини тасдиқлади. Meduza урушнинг 223-кунига оид асосий фотосуратларни жамлади.

    Россияда тўрт ой асирликда сақланган «азовчи»ларнинг фотосуратлари

    «Уйдаги биринчи кунимда сартарошхонага бордим, сочимни олдирдим. Жабрланувчи бўлиб кўринишни ҳеч қачон хоҳламаганман», — дейди Украинага қайтарилган Дмитрий Козацкий  фотографлар Константин ва Влад Либеровларга. Козацкий — «Азов» жангчиси, у Мариупол ҳимоячиларини суратга оларди. 20 май куни у «Азовсталь»да қолган ҳарбийлар билан бирга асирга тушди.

    Уч ой ўтгач, Россия ва Украина асирларни алмашди: 215 нафар украиналик аскар, шу жумладан завод ҳимоячилари ва «Азов» полки қўмондонлиги Украина асирлигидаги Виктор Медведчук ва 55 нафар рус аскари билан алмаштирилди. Уйга қайтган «азовчи»ларнинг аксарияти асирликда озиб-тўзиб кетганди.

    Фотосуратчи ва «Азов» полки матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Козацкийнинг асирликдан қайтгандан кейинги кўриниши.

    Фотосуратчи ва «Азов» полки матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Козацкийнинг асирликдан қайтгандан кейинги кўриниши.
    Фото: Instagram

    Козацкийнинг Мариуполда қамалда қолган «Азовсталь» заводидан олган бир қатор фотосуратлари Парижда ўтказилган Прих де ла Photoграпҳиэ, Парис (Пх3) фото танловида Пресс/War номинациясида ғолиб чиқди ва «Пресс» умумий йўналишида иккинчи ўринни эгаллади. Бу вақтда фотографнинг ўзи Россия асирлигида эди.

    Козацкийнинг Мариуполда қамалда қолган «Азовсталь» заводидан олган бир қатор фотосуратлари Парижда ўтказилган Прих де ла Photoграпҳиэ, Парис (Пх3) фото танловида Пресс/War номинациясида ғолиб чиқди ва «Пресс» умумий йўналишида иккинчи ўринни эгаллади. Бу вақтда фотографнинг ўзи Россия асирлигида эди.
    Фото: Instagram

    Украина Қуролли кучлари томонидан озод қилинган Лиман шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқлар 

    1 октябрь куни Украина ҳарбийлари Донецк вилоятидаги 20 мингга яқин аҳоли истиқомат қилувчи кичик шаҳар Лиманга кирди, рус қўшинлари уни 2022 йилнинг ёзи бошида қўлга киритган эди. Лимандан чекиниш чоғида Россия Қуролли Кучлари Бош штаби Бош бошқармасининг 3-гвардия махсус кучлари бригадасидан камида тўққиз нафар россиялик ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, деб хабар беради BBC рус хизмати. Бўлимнинг яна бир аскари оғир яраланган. Аммо Россия «ҳарбий мухбирлари» даъво қилишича, шаҳар мудофаасида қўшинларнинг элита қисми эмас, балки «кўнгиллилар», казаклар, шунингдек, ЛХРнинг сафарбар қилинган аҳолиси қатнашган.

     

    Украина ҳарбийлари Донецк вилояти Лиман яқинидаги йўлда бронотранспортёрга давлат байроғини ўрнатмоқда.

    Украина ҳарбийлари Донецк вилояти Лиман яқинидаги йўлда бронотранспортёрга давлат байроғини ўрнатмоқда.
    Фото: AFP

    Украина ҳарбий хизматчилари озод қилинган Лиманда давлат байроғини кўтариш маросимида.

    Украина ҳарбий хизматчилари озод қилинган Лиманда давлат байроғини кўтариш маросимида.
    Фото: EPA

    Яқинда қайтариб олинган Лимандаги вайроналар.

    Яқинда қайтариб олинган Лимандаги вайроналар.
    Фото: EPA

    Украина бронетранспортёри Лимандан 16 километр узоқликдаги вайрон бўлган Шандриголово қишлоғидан ўтмоқда.

    Украина бронетранспортёри Лимандан 16 километр узоқликдаги вайрон бўлган Шандриголово қишлоғидан ўтмоқда.
    Фото: WP

    Шандриголово қишлоғи аҳолиси Россия зарбаларидан вайрон бўлган уйлари ёнида турибди.

    Шандриголово қишлоғи аҳолиси Россия зарбаларидан вайрон бўлган уйлари ёнида турибди.
    Фото: AP Photo

    Харьков ва Краматорскнинг ўққа тутилиши

    4 октябрга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари томонидан Харьковнинг икки тумани ўққа тутилиши оқибатида бир аёл ҳалок бўлди ва «муҳим инфратузилма»га зарар етди, деб хабар қилди Харьков вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубов. Ўша кеча Россия ҳарбийлари Донецк вилоятининг Краматорск шаҳрини ҳам ўққа тутди. Краматорск шаҳар кенгаши маълумотларига кўра, икки аҳоли жароҳатланган.

    Харьковнинг ўққа тутилган заводидаги ёнғин излари. Вилоят прокуратураси маълумотларига кўра, Россия ҳарбийлари ҳудудни Белгороддан туриб ўққа тутган.

    Харьковнинг ўққа тутилган заводидаги ёнғин излари. Вилоят прокуратураси маълумотларига кўра, Россия ҳарбийлари ҳудудни Белгороддан туриб ўққа тутган.
    Фото: EPA

    Ишчилар Харьковдаги Россия ракетаси тушган электр подстанциясини кўздан кечирмоқда.

    Ишчилар Харьковдаги Россия ракетаси тушган электр подстанциясини кўздан кечирмоқда.
    Фото: Anadolu

    Донецк вилоятининг Краматорск шаҳри аҳолиси вайрон бўлган уй ёнидаги ўрани томоша қилмоқда.

    Донецк вилоятининг Краматорск шаҳри аҳолиси вайрон бўлган уй ёнидаги ўрани томоша қилмоқда.
    Фото: AFP

    Коммунал хизматчилар Краматорскда тунги ҳужумдан қолган ракета корпусини юк машинасига ортмоқда.

    Коммунал хизматчилар Краматорскда тунги ҳужумдан қолган ракета корпусини юк машинасига ортмоқда.
    Фото: AP Photo

    Шарқий Украинада кечган жанг оқибатлари

    Харьков вилоятида Украина қуролли кучлари қарши ҳужумни давом эттирмоқда. Владимир Зеленский шу ҳафта Херсон вилоятидаги аҳоли пунктларидан ташқари Харьков, Луганск ва Донецк вилоятларидаги шаҳар ва қишлоқлар «Россия псевдореферендумидан озод қилинганини» айтди. Унинг сўзларига кўра, гап ўнлаб озод қилинган аҳоли пунктлари ҳақида кетмоқда.

    Харьков вилоятида вайрон бўлган Яцковка қишлоғи.

    Харьков вилоятида вайрон бўлган Яцковка қишлоғи.
    Фото: AFP

    Яқинда қайтариб олинган Купянскда Украина ҳарбийлари қўлга олинган рус танкини тортиб кетишга тайёрламоқда.

    Яқинда қайтариб олинган Купянскда Украина ҳарбийлари қўлга олинган рус танкини тортиб кетишга тайёрламоқда.
    Фото: EPA

    Купянск яқинида жойлашган Петропавловка қишлоғидаги вайрон қилинган кафеда украиналик полициячи рус аскарининг жасадини кўздан кечирмоқда.

    Купянск яқинида жойлашган Петропавловка қишлоғидаги вайрон қилинган кафеда украиналик полициячи рус аскарининг жасадини кўздан кечирмоқда.
    Фото: EPA

    Донецк вилояти, Яцковка қишлоғидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида ётган от жасади.

    Донецк вилояти, Яцковка қишлоғидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида ётган от жасади.
    Фото: AP Photo

    Мавзуга доир: Изюмда топилган қийноқ камералари, Украина шарқида вайрон қилинган кўприклари. Урушнинг 222-кунидан фоторепортаж

     

    05.10.2022, 15:19   Изоҳ (0)   12457
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кимё бўйича Нобель мукофоти органик синтезнинг инновацион услублари учун берилди

    05.10.2022, 15:16

    Green Card нима ва уни қандай қўлга киритиш мумкин? Энг асосий маълумотлар

    05.10.2022, 14:56

    Қозоғистондаги президентлик сайловларида Тўқаевнинг номзоди илгари сурилди

    05.10.2022, 13:24

    Қирғизистон парламенти раҳбари истеъфога чиқди

    05.10.2022, 12:55

    Интернетда Медведевнинг КХШТга ҳарбий ёрдам сўраб ёзган хати пайдо бўлди. Россия уни қалбаки деб атади

    05.10.2022, 12:28

    Путин Украина ҳудудларини аннексия қилиш ҳақидаги қонунларни имзолади ва янги субъектлар раҳбарларини тайинлади

    05.10.2022, 12:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.