• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кимё бўйича Нобель мукофоти органик синтезнинг инновацион услублари учун берилди

    Кимё бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти америкалик Каролин Бертоцци ва Барри Шарплессга ҳамда даниялик Мортен Мелдалга берилди. Бу ҳақда Нобель қўмитаси Twitter орқали маълум қилди.

    https://twitter.com/НобелPrize/status/1577596410253508608

    Олимлар «клик-кимё ва биоортогонал кимё услубларини ишлаб чиққани» учун мукофотланди. Гап органик синтезнинг инновацион услублари ҳақида бормоқда, улар янги бирикмаларни, шу жумладан, янги дориларни яратиш жараёнини анча соддалаштиради ва самаралироқ қилади.

    Клик-кимё жуда хилма-хил бирикмалар синтези учун универсал ёндашув (махсус «адаптерлар»)дан фойдаланишни кўзда тутади. Бундай ёндашув янги бирикмаларни яратиш жараёнида иккиламчи реакцияларни сезиларли даражада камайтириш ва умуман синтез схемасини соддалаштириш имконини беради. Клик-кимё Барри Шарплесс томонидан 2000 йиллар бошида ишлаб чиқилган ва Мортен Мелдалнинг ишланмалари билан тўлдирилган.

    Асосий ҳисса Каролин Бертоцци томонидан қўшилган биоортогонал кимё деганда худди шундай ёндашувларни энди тирик организмлар ичида қўллаш назарда тутилади. Бертоццининг ишланмалари ёрдамида тирик ҳужайралар юзасида, уларнинг ўзига зарар бермаган ҳолда, йўналтирилган кимёвий реакциялар ўтказиш мумкин бўлди.

    2022 йилги Нобель ҳафталиги 3 октябрда бошланди. Анъанага кўра, биринчи бўлиб тиббиёт ва физиология бўйича мукофот ғолиблари эълон қилинди. 2022 йилда швед олими Сванте Паабо «йўқ бўлиб кетган гомининлар геноми ва инсон эволюциясига оид кашфиётлар» учун мукофотга сазовор бўлди.

    4 октябрь куни эса физика бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди. Бу йилги мукофот уч нафар олим — Ален Аспе (Франция), Жон Ф. Клаузер (АҚШ) ва Антон Зайлингерга (Австрия) «чигал фотонлар билан тажриба ўтказгани, Белл тенгсизликларининг бузилишини аниқлагани ва квант информатикасидаги кашфиётлари» учун берилди.

    6 октябрь куни адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинади. 7 октябрь куни Ослода тинчлик бўйича мукофот соҳиби маълум бўлади. 10 октябрда эса иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотини ким олгани эълон қилинади.

    Мукофотларни топшириш маросими 10 декабрда — мукофот таъсисчиси Алфред Нобель вафот этган кунда бўлиб ўтади. Одатда совриндорлар мукофотларни Швеция қироли Карл XVI Густав иштирокидаги тантанали маросимда шахсан қабул қилиб олади. Бироқ 2020 ва 2021 йилларда коронавирус пандемияси туфайли, маросим видеоформатда ўтказилганди.

    2021 йилда кимё бўйича Нобель мукофотини Бенжамин Лист ва Дэвид Макмиллан «асимметрик органокатализни ривожлантиргани учун» қўлга киритганди.

    05.10.2022, 15:16   Изоҳ (0)   13923
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Green Card нима ва уни қандай қўлга киритиш мумкин? Энг асосий маълумотлар

    05.10.2022, 14:56

    Қозоғистондаги президентлик сайловларида Тўқаевнинг номзоди илгари сурилди

    05.10.2022, 13:24

    Қирғизистон парламенти раҳбари истеъфога чиқди

    05.10.2022, 12:55

    Интернетда Медведевнинг КХШТга ҳарбий ёрдам сўраб ёзган хати пайдо бўлди. Россия уни қалбаки деб атади

    05.10.2022, 12:28

    Путин Украина ҳудудларини аннексия қилиш ҳақидаги қонунларни имзолади ва янги субъектлар раҳбарларини тайинлади

    05.10.2022, 12:09

    Украина Қуролли кучлари иккита фронтда муваффақиятга эришмоқда — Британия разведкаси

    05.10.2022, 12:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.