Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ахлоқсизларча сўкингани тарқалган Оққўрғон ИИБ собиқ ходими ўз қилмиши учун халқдан йиғлаб кечирим сўради. Унинг видеомурожаати туман ҳокимлиги томонидан эълон қилинди.

«Мен шу йили Оққўрғон тумани Ички ишларга ишга кирдим, ишлай олмадим. Мени 2-3 марта огоҳлантиришди. Шундан сўнг бир аёл билан жанжаллашиб қолдим. Кейин мени ишдан бўшатишди. Орадан 10 кун ўтиб, ўша аёл менга телефон қилди. Ўша пайтда мен маст ҳолатда эдим. Жаҳлим чиқиб ҳар хил сўзлар билан ҳақоратладим. Нималар деганимни ўзим ҳам билмайман. Бутун Оққўрғон аҳолисидан, Ўзбекистон аҳолисидан бир умр кечирим сўрайман. Бу ишларимдан пушаймонман. Ота-онамдан ҳам кечирим сўрайман», — дейди у.

Унинг онаси ҳам эл-юртга мурожаат билан чиқиш истагини билдирган. Унда она ўғлининг сўзлари учун жамоатчиликдан узр сўради. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, оила қаттиқ тушкунликка тушган, отасининг соғлиғи оғирлашиб, уй шароитида даволанмоқда.

Тошкент вилояти прокуратураси йигитга нисбатан 2 октябрь куни туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилгани, гумон қилинувчи сифатида Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланганини билдирди.

Вилоят ИИББ ахборот хизмати раҳбари ҳолат тўлиқ назоратга олингани ва қонуний тартибда чора кўрилишини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди