Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия президенти Жоко Видодага таъзия йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
«Президент Шавкат Мирзиёев Индонезиянинг Маланг шаҳридаги ‘Канжурахан’ футбол стадионида юз берган тартибсизликлар натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Индонезия президенти Жоко Видодога таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганлар тез орада шифо топишини тилади», — деб ёзади Шерзод Асадов шахсий Telegram саҳифасида.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)