• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Навоийда рақсга тушган қизларнинг ота-оналарига қўлланган маъмурий жарима ноқонуний деб топилиб, бекор қилинди

    Навоий вилоятининг Кармана тумани касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида байрамга тайёргарлик жараёнида вояга етмаган ўқувчи қизларнинг рақсга тушгани видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган, уларнинг ота-оналари жаримага тортилганди. Навоий вилоят Адлия бошқармаси қўлланган маъмурий жарима ноқонуний эканини ва у бекор қилинганини маълум қилди.

    Адлия бошқармаси ушбу жарима қандай асосларда бекор қилинганини изоҳлади. Унга кўра:

    Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 10-модда).

    Шунингдек, МЖТКнинг 47-моддасида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши белгиланган тартибда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилган.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу видеороликдаги хатти-ҳаракатлар, хусусан, алоҳида бир ҳолатда қизлар даврасида рақс тушилиши «ота-оналарнинг болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслиги» деб нотўғри ҳуқуқий квалификация қилинган, яъни мазкур ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд эмас.

    Вояга етмаган ўқувчи қизларнинг рақс услублари Ўзбекистон жамиятидаги умумтарқалган маънавий қадриятларга тўла мос келмаслиги мумкин, лекин инсонларнинг ахлоқий ўлчамлари ва қарашлари қонунлар билан белгиланган нормалардан нотўғри фойдаланишга, айниқса жавобгарликка тортишга олиб келмаслиги лозим.

    Қайси ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун жавобгарлик келиб чиқиши, қонунларда аниқ белгилаб қўйилган. Шу асосга кўра, қўлланган жарима бекор қилинди.

    Ўзбекистоннинг «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида» қонунига асосан:

    • боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади (4-модда);
    • ҳар бир бола эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига, ўз шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга (10-модда).
    Халқаро ҳуқуқ нормаларига тўла мос келувчи ушбу қонунда белгиланган кафолатлар ҳар бир бола учун мактаб ҳудуди бўладими, шахсий уй-жой бўладими, ҳар қандай ҳолатда таъминланиши шарт.

    Бундан ташқари, ота-оналарнинг баён этишига кўра, лавҳа расмий манбалар ва марказий телеканаллар орқали ёритилиш жараёнида мактаб ўқувчилари ҳамда ота-оналар интервью бериш юзасидан босим остида қолган.

    Натижада, вояга етмаган болалар ўз тенгдошлари, мактаб маъмурияти, ота-оналари ва кенг жамоатчилик олдида сазойи қилинган.

    Ушбу номақбул ҳаракатлар вояга етмаганларнинг соғлиғи ва саломатлигига, руҳий барқарорлигига ўта жиддий таъсир қилган ва уларнинг шаъни ва қадр-қиммати таҳқирланишига олиб келган. Энг асосийси вояга етмаганларга нисбатан бундай ҳаракатлар ноқонунийдир.

    Юқоридаги қонунга асосан, бола фикрлаш эркинлиги ҳуқуқига эга (17-модда), инсон қадр-қимматини таҳқирловчи, болаларга зарарли таъсир кўрсатувчи оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тақиқланади (16-модда).

    Шунингдек, мазкур масалада баъзи бир ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ҳамда телевидение орқали берилган интервьюларда мактаб маъмурияти раҳбари ва айрим ўқитувчиларига нисбатан ҳайфсан ва жарима интизомий жазо чораси қўлланганлиги ва улар эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги баён этилган. Ушбу ҳолат ҳам адлия органлари томонидан ўрганилганда мактабнинг ҳеч бир ходими билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаганлиги маълум бўлди.

    «Шу ўринда адлия органлари тарбия ва ахлоқ, халқимизнинг маънавий қадриятлари, ушбу қадриятларга мос равишда келажак авлодни тарбиялаш шубҳасиз, жамиятимизнинг муҳим бўғини эканлигини тўлиқ эътироф этади, шу билан бирга ахлоқий масалаларни ҳал этишда ҳуқуқ нормаларининг асоссиз қўлланиши ва бу орқали шахсларнинг Конституция ва қонунлар билан кафолатланган ҳуқуқ ва манфаатларига дахл этиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтади», — дейилади Навоий вилояти Адлия бошқармаси хабарида.

    02.10.2022, 18:53   Изоҳ (2)   40246
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. 387965238@telegram.org / 02.10.2022, 23:14

      ...етиб келдик, эртага порнография ва бир жинслилик конунийлаштирилса хайрон булмайман. Ха нима шу "раккосалар"ни жазоланишини ноконуний деб топишни йулини килганлар порнографияни конунийлаштиролмайдими...

      Жавоб бериш
    2. 5733841162@telegram.org / 02.10.2022, 19:32

      Bolalarning sog'lig'i va salomatligiga ruhiy barqarorligiga juddiy ta'sir qilibdi va shani qadr qimmati taxqirlanibdi. Sal odam ishonadigan gap gapirmabdida. Bugun bular raqsga tushgan bòlsa erta boshqalari yalong'och o'ynashadi. Shunday ekan bolaga qattiq turib nima qilasizlar. ERROR!!!!?

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев АҚШда кучли тўфон оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Жо Байденга таъзия йўллади

    02.10.2022, 18:17

    Шавкат Мирзиёев футбол стадионида юз берган фожиа муносабати билан Индонезия президентига таъзия йўллади

    02.10.2022, 16:26

    Аудиоси тарқалган Оққўрғон тумани ИИБ собиқ ходими ушланди

    02.10.2022, 14:51

    Юнусобод тумани ҳокимлиги собиқ мансабдори фуқарони 30 минг долларга чув туширди

    02.10.2022, 14:12

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    02.10.2022, 13:49

    Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишлилиги айтилган аудио тарқалди. Ундаги сўконғич кимлигига аниқлик киритилмоқда

    02.10.2022, 12:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Роналду “Ан-Насср” билан неча йиллик шартнома имзолаши маълум бўлди

    Спорт | 26 июн, 11:35

    Ўзбекистонда бакалавриатга қанча абитуриент рўйхатдан ўтгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 26 июн, 11:31

    Трамп Путиннинг Украинадан ташқарига ҳам “кўз тикканини” истисно этмади

    Дунё | 26 июн, 11:23

    Бу исмларни бутун дунё танийди, аммо улар ҳақиқий эмас: тахаллуси билан ижод қилувчи юлдузлар

    Кино | 26 июн, 10:56

    Ўзбекистонда “Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади  

    Ўзбекистон | 26 июн, 10:53

    Индонезияда Қозоғистоннинг икки фуқароси ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июн, 10:35

    Қимирламай ўтириш ва оғриққа чидаш: оёқлар саломатлигига путур етказадиган зарарли одатлар

    Саломатлик | 26 июн, 10:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.