Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ЎзА ШҲТ саммити доирасида Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий билан суҳбат уюштирган эди. Эрон раҳбари мулоқот давомида икки давлат ўртасида визасиз режим жорий қилиш масаласига тўхталиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Туризм кўп сонли аҳолига эга бўлган мамлакатларимиз учун кескин ривожлантирса бўладиган аниқ-равшан имкониятдир. Бизни қувонтирадигани шуки, икки мамлакат туристик жозибадорлик бўйича дунёда юқори ўринларни эгаллайди. Биз ўзаро авиақатнов сонини ошириш ва визасиз тартиб ўрнатиш орқали иқтисодий ҳамкорликни юқори нуқтага чиқара олишимиз мумкин.

Эрон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқани кенгайтиришга қаратилган кўплаб шартномалар имзоланган. Фикримизча, бу етарли эмас, мавжуд имкониятга мос эмас. Шубҳасиз, ҳар икки мамлакатда нисбатан устунликни таъминлайдиган ва бир-бири иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатадиган салоҳият бисёр, — деди Раисий.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади