• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода UNICEF ва «Замин» фонди ҳамкорлигидаги «Тўсиқлар» компанияси ўз фаолиятини бошлади

    UNICEF ва «Замин» халқаро жамоат фонди ҳамкорлигидаги «Тўсиқлар» компанияси Ўзбекистондаги илк фаолиятини Бухородан бошлади. Бу компания ҳамжамиятларни инклюзив бўлишга ҳамда ногиронлиги бўлган болалар (НББ)га нисбатан дискриминациянинг ҳар қандай кўринишларига чек қўйишга чорлайди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган «Тўсиқлар» компанияси тақдимотида журналист, блогер ва матбуот ходимлари қатнашган. Унда ОАВ қўллайдиган тил, тақдимот усули ҳамда матбуотдаги дискурс орқали инклюзив ҳамжамиятларни шакллантириш, ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан салбий муносабат, дискриминация амалиёти ва стереотиплардан воз кечиш тўғрисида мунозаралар олиб борилган.

    «Бугун ушбу тарихий шаҳарда ‘Тўсиқлар’ компанияси фаолиятига старт берилди. Бунинг ўзига хос жиҳати — Бухорода ногиронлиги бўлган болалар интеграциясини кенгайтириш борасида амалий ишлар бажарилган. Ўтган икки йил ичида Ўзбекистон ҳам ногиронлиги бўлган болалар интеграциясини кенгайтириш борасида сезиларли даражада илгарилади ва ушбу мақсадга қаратилган бир қатор сиёсий қарорларни қабул қилди», — дейди UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзаде.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мунир Мамадзаденинг сўзига кўра, бу борада Ўзбекистон бир қатор муҳим ютуқларга эришган. БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясининг ратификация қилиниши бунга мисол бўла олади. Аммо шунга қарамасдан, ҳали анча ишларни амалга ошириш лозим», — деди у.

    Билдирилишича, «Тўсиқлар» компанияси БҲК ва NHK тамойилларини ёритишга қаратилган. Ушбу тамойиллар болаларни ногиронлиги асосида интернат шаклидаги муассасаларга жойлаш (институционализация)га барҳам бериш ва болалар ўз ҳамжамияти, ўз оиласида тарбияланишларини таъминлаш, Сегрегацияга асосланган таълим тизимларидан воз кечиш, Жамиятда хабардорликни ошириш ҳамда Ёрдам хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни тарғиб қилишдан иборат.

    Тақдимотни олиб борган UNICEF коммуникация секцияси раҳбари Сици Сингизи ногиронлиги бўлган болаларнинг қай даражада илм олиши, жамиятда иштирок этиши ва ҳаёт тарзи инклюзияга боғлиқ эканини билдирган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дунё аҳолисининг ўн беш фоизи — камида бир миллиард одам туғма ёхуд орттирилган ногиронликнинг бирор шаклига эга. Уларнинг 240 миллионига яқини болалардир. Ногиронлиги бўлган болалар ҳар бир жамиятдаги энг заиф аҳволдаги одамлар қаторига киради. Бир қатор тўсиқлар борки, бу уларни кундалик ҳаётда яшаш, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш ва ўз ҳамжамиятларида иштирок этиш қобилиятини чеклайди. Оммавий ахборот воситалари ходимлари эса бу тўсиқларни олиб ташлашда ‘тез ёрдам’ вазифасини бажара олади», — деди Сици Сингизи.

    Тақдимотда маълум қилинишича, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар интернат шаклидаги муассасаларда таълим олаётган ногирон болаларнинг 75 фоизини ташкил қилади. Айни вақтда, 9700 га яқин ногиронлиги бўлган болалар мактабга бормайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўзбекистонда сўнгги пайтларда Меҳрибонлик уйларида яшовчи болаларни оилавий муҳитга жойлаштириш бўйича фаол чора-тадбирлар амалга оширилаётганини ва янги ўқув йилида 225 та мактаб ногиронлиги бўлган болалар учун ўз эшикларини очганини кузатдик. Бироқ, ота-оналар, маҳаллалар, фуқаролик жамияти ва давлат идораларини бирлаштириб, барча ногирон болаларнинг барча ҳуқуқларини босқичма-босқич рўёбга чиқариш, стереотипларга, нотўғри қарашларга қарши зудлик билан курашиш ва ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан камситишларга барҳам бериш учун ҳали кўп ишлар қилиниши керак», — деди Мунир Мамадзаде.

    28.09.2022, 20:40   Изоҳ (0)   10039
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев транспорт ва логистика соҳасидаги камчиликларни санаб, қатор топшириқлар берди

    28.09.2022, 20:33

    Олий суд Фарғонада фуқаро ИИБ ходимлари томонидан калтакланганига муносабат билдирди

    28.09.2022, 20:13

    Самарқандда ЕТТБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши бўлиб ўтади

    28.09.2022, 19:52

    Қамчиқ довонида юк машинасида чиққан ёнғин бартараф этилди (видео)

    28.09.2022, 19:50

    «Яшасин одил суд». Расул Кушербаев фуқарога зўравонлик қилган ИИБ ходимларини оқлаган суд ҳақида

    28.09.2022, 19:43

    Россияда паспорти олиб қўйилган ўзбекистонликларга ҳужжатлари қайтарилди

    28.09.2022, 19:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.