Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация 27 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Мартабали меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва бир гуруҳ мутасаддилар кутиб олди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Мазкур ташрифдан асосий мақсад Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини такомиллаштириш, айниқса, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Саудия Арабистони делегацияси вакиллари мамлакатга ташрифи давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш назарда тутилган.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...