Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Ҳоким Президент қарори билан ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан, мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун жазоланган.
Сардор Умурзоқов ушбу жазони эълон қилар экан, ҳокимга қуйидагича мурожаат қилди:
«Тўра Боболов, сиз ўрнак бўлмаяпсиз. Интернетда чиққан гапларни монтаж дедингиз. Лекин экспертиза сизнинг овозингизни тасдиқлади. Президентимиз топшириғи билан сизга интизомий жазо чораси сифатида ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида жарима қўлланди.
Тегишли мутассаддилар Сурхондарё вилоятини комплекс ўргансин, муаммоларга ечими билан таклиф тайёрласин, керак бўлса, аниқланган қонунбузилишлар юзасидан жиноий иш очишгача бўлган чоралар кўрилсин».
Изоҳ (0)