Айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов оёғи ердан узилган раҳбарларни танқид қилди.
«Ўрганишлар натижаси ва бизга турли манбалардан етиб келган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, айрим вазирлар ва ҳокимларнинг оёғи ердан узилиб қолган.
Баъзи вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирлик ёки идораларнинг масъул раҳбарлари ўзларини гўё хонлардек тутиб, тўрачилик кайфиятига берилиб кетганлар», — деди администрация раҳбари.
Изоҳ (0)