• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дастурлар эскирган, фанлар сони чет элдагидан кўп, сифати ундай эмас: Мирзиёев архитектура-қурилиш соҳасида илм анча ортда қолаётганини билдирди

    Шавкат Мирзиёев ҳузурида 27 сентябрь куни архитектура-қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, сўнгги йилларда мамлакатда бунёдкорлик кўлами ошди, қурилишда мураккаб технологик ечимлар қўлланмоқда. Лекин соҳа бўйича таълим ва илм бундан анча ортда қолмоқда. Институтлардаги ўқув дастурлари эскирган. Ўқитиладиган фанлар сони чет элдагидан ҳам кўп, сифати ундай эмас. Таълим жараёнига амалиётчи мутахассислар етарли даражада жалб этилмаган. Замонавий фикрлайдиган инженер-конструкторлар етишмаяпти.

    2022 йил 6 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари бу масалага алоҳида тўхталиб, соҳадаги олий таълим муассасаларини трансформация қилиш зарурлигини айтган эди. Тақдимотда Тошкент ҳамда Самарқанддаги архитектура институтларининг ўқув дастурларини ислоҳ қилиб, таълим сифатини халқаро даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

    Мутасаддилар мазкур институтларнинг ўқув дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, янги факультетлар ташкил этиш, таълим ва ишлаб чиқаришни уйғунлаштириш, илмий фаолиятни такомиллаштириш режаларини баён қилди.

    Президент бу таклифларни маъқуллаб, устувор вазифаларни кўрсатиб ўтди. Аввало, бакалавр йўналишлари сонини қайта кўриб чиқиб, фанларни замонавий шаҳарсозлик ва технологияларга мослаштириш зарурлиги таъкидланди. Ўқитувчилар учун малака талаблари ва битирувчиларнинг компетенсияларини ошириш бўйича тавсиялар берилди.

    Институтларга хорижий тажрибага эга малакали мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, маҳаллий профессор-ўқитувчиларни чет элга илмий стажировкага юбориш муҳимлиги қайд этилди. Бу борада Тошкент архитектура-қурилиш институти Истанбул техника университети билан, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Йилдиз техника университети билан таълим ҳамкорлигини йўлга қўяди.

    Таълим ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир кафедрага ишлаб чиқарувчи корхоналарни бириктириш, институтлар ҳузурида технопарк ва инкубация маркази ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. Уларда энергия тежамкор қурилиш материаллари яратиш, етакчи компаниялар билан маҳорат дарслари ва амалий тренинглар ўтказиш, илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш мумкин бўлади.

    Шунингдек, илғор муҳандислик билимлари асосида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлайдиган Олий илм-фан мактаби ташкил этилиши белгиланди. Институтлар ҳузуридаги академик лицейларни ҳам такомиллаштириб, А-level даражасидаги ўқув дастури ва методикасини жорий этиш зарурлиги қайд этилди.

    27.09.2022, 22:15   Изоҳ (0)   14649
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дарё» кундалигида 27 сентябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    27.09.2022, 21:40

    Ҳақоратомуз аудиолар ортидан Сурхондарё вилояти ҳокими жазоланди

    27.09.2022, 21:32

    «Баъзи ҳокимлар, вазирлик раҳбарлари ўзларини гўё хонлардек тутиб, тўрачилик кайфиятига берилиб кетган» — Сардор Умрзоқов

    27.09.2022, 21:22

    «Уларни ким деб аташ мумкин?» Сардор Умрзоқов маишатбоз раҳбарларни танқид қилди

    27.09.2022, 21:15

    Ғаниев ва Воитов кластерларга паст нархда пахта сотишни хоҳламаган фермерларга босим ўтказилаётганини ўрганади

    27.09.2022, 21:09

    Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

    27.09.2022, 20:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.