• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» кундалигида 27 сентябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 27 сентябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Россия Мудофаа вазирлиги сафарбарлик доирасида фуқароларнинг ҳаракатланиши чекланмаслигини маълум қилди. Бироқ чегарачилар россияликларга чиқишни тақиқлашни бошлаган

    Россия ҳукумати томонидан эълон қилинган сафарбарлик мамлакат фуқароларининг ҳаракатланиши чекланишини назарда тутмайди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

    «Россия Мудофаа вазирлиги ойдинлик киритади: Россия Федерациясида қисман сафарбарлик ўтказилиши шароитларида фуқароларнинг ҳаракатланишига нисбатан чекловлар назарда тутилмайди», — дейилади идоранинг расмий Telegram-каналида. Мудофаа вазирлиги баёнотида гап Россия ичкарисида ҳаракатланиш ҳақида ёки чет элга сафарлар ҳақида бораётгани ноаниқ. Идора бу борада батафсил изоҳлар бермаган.

    25 сентябрдан чақириқ ёшидаги эркаклар чегарадан чиқарилмаётгани ҳақида алоҳида хабарлар пайдо бўла бошлади. Чегарачилар ўз хатти-ҳаракатларини сафарбарлик тўғрисидаги қонун билан изоҳламоқда. Ҳуқуқшунослар бундай ҳаракатларни қонунга зид деб баҳоламоқда.26 сентябрь куни аэропортлардаги чегарачиларга сафарбарликка жалб этиладиган одамлар рўйхати берилгани маълум бўлди. Ушбу фуқаролардан чегарани кесиб ўтиш учун ҳарбий комиссариатдан берилган маълумотномалар талаб қилинмоқда.

    Россияда 3 минг нафаргача тиббиёт ходимлари сафарбарликка чақирилиши мумкин

    Россиядаги қисман сафарбарлик доирасида 3 минг нафаргача тиббиёт ходимлари чақирилиши мумкин. Бу ҳақда Давлат думасининг соғлиқни сақлаш бўйича қўмитаси раҳбари Дмитрий Хубезов «Интерфакс»га маълум қилди.

    Хубезовнинг аниқлик киритишича, бу рақамлар соғлиқни сақлаш ва мудофаа қўмиталарида муҳокама қилинган.Россияда тиббиёт ходимларининг барчаси (эркакларга ҳам, аёлларга ҳам) учун ҳарбий хизмат мажбурий ҳисобланади.

    «Бу муаммони Қозоғистон манфаатларидан келиб чиқиб ҳал қиламиз». Тўқаев россияликлар миграциясининг кучайиши сабабли Москва билан музокаралар олиб борилишини айтди

    Қозоғистон ҳукумати Россия фуқароларининг республикага оммавий келиши фонида Россия билан музокаралар олиб боради. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркистон вилояти жамоатчилиги билан учрашувда айтиб ўтди.

    Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 21 сентябрдан буён республикага 98 мингга яқин Россия фуқароси кириб келган, шундан 64 минг нафари кейинчалик мамлакатни тарк этган.Япониянинг Россиядаги элчиси ҳибсга олинди

    Россия Федерал хавфсизлик хизмати Япониянинг Владивостокдаги бош консуллиги ходими Мотока Тацунори ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Meduza. Хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, элчи «пул эвазига Россиянинг Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан бири билан ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари, Ғарб санкцияларининг Приморск ўлкасидаги иқтисодий вазиятга таъсири тўғрисидаги махфий маълумотни олаётганда ҳибсга олинган.Япония вакили persona non grata деб эълон қилинди.

    Ушбу вазият юзасидан, Япония Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Михаил Галузинни чақириб, консулнинг ҳибсга олиниши муносабати билан унга норозилик билдирди. Вазирлик раҳбари Ёсимаса Хаяси дипломат ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилмаганини айтиб, Москвадан расмий узр талаб қилди. Япония элчиси ҳозир озодликда, у 28 сентябргача Россияни тарк этиши керак.

    Путин МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади

    30 сентябрь куни Москвада Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарлари мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати маълум қилди.

    Тадбирда Россия вакилларидан ташқари, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирок этади. Йиғилиш разведка фаолияти масалалари бўйича бўлиб ўтади. Учрашув доирасида Россия президенти Владимир Путин МДҲ мамлакатлари разведка хизматлари раҳбарларига видеоалоқа орқали мурожаат қилиши кутилмоқда.

    27.09.2022, 21:40   Изоҳ (0)   26875
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳақоратомуз аудиолар ортидан Сурхондарё вилояти ҳокими жазоланди

    27.09.2022, 21:32

    «Баъзи ҳокимлар, вазирлик раҳбарлари ўзларини гўё хонлардек тутиб, тўрачилик кайфиятига берилиб кетган» — Сардор Умрзоқов

    27.09.2022, 21:22

    «Уларни ким деб аташ мумкин?» Сардор Умрзоқов маишатбоз раҳбарларни танқид қилди

    27.09.2022, 21:15

    Ғаниев ва Воитов кластерларга паст нархда пахта сотишни хоҳламаган фермерларга босим ўтказилаётганини ўрганади

    27.09.2022, 21:09

    Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

    27.09.2022, 20:59

    «Президент сиёсатига хиёнаткор деб баҳолаш мумкин». Сардор Умрзоқов пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилишини билдирди

    27.09.2022, 20:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.