• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Қуритилган меваларнинг инсон организмига қандай фойда ва зарари бор?

    Қуритилган мевалар энг фойдали озиқ-овқатлардан биридир. Улар тўғри қуритилганда ўзида барча витамин ва минералларни сақлаб қолади. Қуритилган меваларда жуда кўп клетчатка мавжуд. Бу овқат ҳазм қилиш ва метаболизмни рағбатлантиради. «Новий очаг» нашри қуритилган меваларнинг инсон организми учун фойда ва зарарлари ҳақда сўз юритди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Қуритилган меваларнинг фойдалари

    Органик усулда етиштирилган ва кимёвий моддалардан фойдаланмасдан қуритилган табиий қуритилган мевалар, шубҳасиз, фойдалидир. Улар жуда кўп клетчаткага эга, у овқат ҳазм қилиш тизимини рағбатлантиради ва метаболизмни яхшилайди. Улар янги меваларга қараганда кўпроқ минерал ва витаминларни ўз ичига олади. Уларда қон босимини меъёрлаштирадиган калий, қон айланишини яхшилайдиган темир ва инсон организмидаги турли ҳаётий жараёнлар — юрак, мия, асаб тизими ва мушакларнинг иши учун масъул бўлган Б витаминлари кўп.

    Қуритилган олма

    Уларда қон таркибига яхши таъсир кўрсатадиган, ичак микрофлорасини яхшилайдиган кўп миқдорда темир мавжуд.

    Қуритилган нок

    Қуритилган нок асаб тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, кайфиятни яхшилайди. Бундан ташқари, организмдан токсинларни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Ошқозон ости бези, сийдик йўллари касалликлари учун фойдалидир.

    Қуритилган ўриклар

    Туршаклар юрак, ошқозон-ичак трактига ижобий таъсир кўрсатади, кўриш қобилиятини яхшилайди. Қуритилган ўрикларни доимий истеъмол қилиш қон томирларининг тиқилиб қолиш эҳтимолини камайтиради ва қон айланишини яхшилайди, тери, тирноқ ва сочларнинг соғлом бўлишига ёрдам беради.

    Қуритилган олхўри

    Гемоглобинни оширади ва ошқозон-ичак тракти касалликларида фойдалидир. Қуритилган мевалар енгил яллиғланишга қарши воситадир.

    Майиз

    Асаб тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради, кучланишни, чарчоқни бартараф этишга, уйқуни яхшилашга ҳисса қўшади. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун фойдалидир: темир танқислигини тўлдиради ва лактацияни яхшилайди. Майиз юрак мушакларининг соғлиғига ижобий таъсир кўрсатади, асаб тизими ва иммунитетни мустаҳкамлайди.

    Қуритилган анжир

    Қалқонсимон безни ҳимоя қилади, ичак паразитларини чиқариб ташлайди. Оғиз бўшлиғининг яллиғланиши, йўталда ёрдам беради.

    Шафтоли

    Юрак-қон томир тизими ва буйрак касалликларидан азият чекадиганлар учун фойдалидир.

    Хурмо

    Иммунитети заиф, камқонлик билан оғриган одамлар учун фойдалидир. Улар чарчоқни бартараф этишга ва касалликдан кейин тикланишни тезлаштиришга, юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлашга, жигар ва буйракларни фаоллаштиришга ёрдам беради. Ҳомиладор аёллар учун фойдалидир: бачадон мушакларини кучайтиришга ёрдам беради.

    Қуритилган меваларнинг зарари томонлари

    Шунча фойдали бўлишига қарамай, қуритилган мевалар ҳам зарарли бўлиши мумкин. Бу, айниқса, саноат миқёсида ишлаб чиқариладиганлар учун тўғри келади. Уларнинг тижорий кўринишига интенсив кимёвий ишлов бериш орқали эришилади, бу ҳам ҳашаротлардан ҳимоя қилади ва сақлаш муддатини узайтиради. Ёрқин ранглар озиқ-овқат бўёқлари ва олтингугурт диоксиди фумигациясининг натижасидир.

    Бунинг учун қуритилган меваларга арзон ўсимлик мойлари ёки глицерин билан ишлов берилади. Бундан ташқари, экзотик меваларни шакар сиропларида намлаш одатий ҳолдир, бу маҳсулотга қўшимча ширинлик ва калория қўшади.

    Ҳатто юқори сифатли қуритилган мевалар ҳам зарарли бўлиши мумкин. Қуритилган ўрик, олма ва бошқа меваларни севувчилар учун чексиз миқдорда назоратсиз овқатланиш диарея, шиш ва овқат ҳазм қилиш бузилишига олиб келиши мумкинлигини ёдда тутиш керак.

    Ширинлиги ва глюкоза миқдори юқори бўлганлиги сабабли, диабетга чалинган одамлар қуритилган меваларни фақат шифокор билан маслаҳатлашганидан кейин ва унинг назорати остида эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши керак. Бундан ташқари, қуритилган мева ва резаворлар калорияларда юқори, шунинг учун вазн камайтиришни истаганлар уларни рационга киритмагани яхшироқ.

    Қуритилган меваларни қандай танлаш керак?

    Сифатли қуритилган мевалар ёқимсиз кўринишга эга — улар қаттиқ ва хира рангда бўлади. Жуда ёрқин ранг, улар олтингугурт диоксиди ёки озиқ-овқат бўёқлари билан ишлов берилганлигини кўрсатади.

    Шунингдек, ҳақиқий қуритилган мевалар ўзига хос ҳидга эга эмас. Ишлаб чиқариш тезлиги ва ҳажмини ошириш учун олхўри, ўрик ва майизлар бензин ёки газ печларида қуритилади, шундан сўнг улар бензин каби таъмга эга бўлади, уларга кансерогенлар жойлашади ва барча витамин ҳамда ферментлар йўқ қилинади.

    Шакар билан бойитилган меваларни сотиб олаётганда, улар қуритилганини  унутмаслик лозим. Биринчидан, мева бўлаклари шакарланади ва кейин қуритилади. Бундан ташқари, уларнинг аксарияти шакар билан эмас, балки унинг ўрнини босувчи арзон моддалар билан қайта ишланади.

    Меваларни уй шароитида қуритган яхшироқ. Аммо буни қилишнинг иложи бўлмаса, сотиб олинган қуритилган меваларни ишлатишдан олдин қайноқ сув билан ёки хона ҳароратида сувга намлаш, кейин совуқ сув билан ювиш керак. Бу кирни тозалаш, шунингдек, олтингугурт ва кимёвий моддалардан бартараф этиш учун амалга оширилади.

    Мавзуга доир:

    • Тоза асални қалбакиси билан адаштирмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?
    • Ғалати таъм ва фойдасиз тежамкорлик: Кузда қандай сабзавотлар ва меваларни музлатмаслик керак?
    • Иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган 9 та маҳсулот

    25.09.2022, 22:54   Изоҳ (0)   31105
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қисқа вақт ичида кўпроқ ишни амалга оширишга ёрдам берадиган 5 та одат

    25.09.2022, 17:28

    Юз териси нима сабабдан қичишади?

    24.09.2022, 13:56

    Оёқ томирлари тортишишининг сабаби нима ва бу мунтазам безовта қилса, қандай йўл тутиш керак?

    22.09.2022, 12:45

    Нима учун тирноқларда оқ доғлар пайдо бўлади? Тирноқларнинг саломатлик билан қандай алоқаси бор?

    22.09.2022, 10:13

    Нима учун эрталаб иштаҳа йўқолиб, кечки пайт овқатланишга бўлган истак кучаяди?

    21.09.2022, 17:33

    Иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган 9 та маҳсулот

    20.09.2022, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.