Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Навальнийнинг шериклари Владимир Путиннинг матбуот котиби ўғлига ҳарбий комиссар номидан қўнғироқ қилиб, уни эртаси куни соат 10:00 да ҳарбий хизматга қабул қилиш бўлимига кўрикдан ўтиш учун таклиф қилгани, аммо кичик Песков буни рад этгани ҳақида хабар берилган эди. Дмитрий Песков ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Фото: Tvrain.ru

Фото: Tvrain.ru

Песковнинг айтишича, у Навальнийнинг шериклари ўғлига ҳарбий рўйхатга олиш бўлими ходимлари номидан қўнғироқ қилганидан хабардор.

«Мен бу жамоанинг материалларига эътибор қаратганим йўқ, бу биринчиси. Иккинчидан, мен бу ҳақда биламан, лекин улар суҳбатнинг тўлиқ матнини тармоққа жойлаштирмаганини ҳам биламан», — дейди Песков. Ундан суҳбатнинг тўлиқ мазмунини билиш-билмаслиги ҳақида сўралганда Песков бу ҳақда ўғлидан билиб олганини билдирди.

Маълумот учун, бир кун олдинги суҳбатда кичик Песков бу масалани бошқа даражада ҳал қилишини айтган эди.

«Агар сиз менинг жаноб Песков эканимни билсангиз, у ерда бўлишим тўғри эмаслигини тушунишингиз керак. Мен нима содир бўлаётганини ва қандай ҳуқуқларга эга эканимни тушунишим керак. Эртага мени ҳарбий хизматга олиб кетиш, ишонинг, сизга ҳам, менга ҳам керак эмас. Мен ўз ватанимни ҳимоя қиламан, лекин у ерга боришимнинг мақсадга мувофиқ эканини аниқлаб олишим керак. Мен сизга баъзи сиёсий нюанслар ҳақида гапиряпман», — деб жавоб берган Николай «ҳарбий комиссар»га.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда яшил энергетика даври бошланганига уч йил бўлди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Фоторепортаж: Президент ташрифига тайёргарлик кўраётган Наманган
Спорт
Лионель Месси Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади