Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг Ulefone телефон бренди янги Power Armor 16 Pro смартфонини намойиш этди, у 122 децибеллгача бўлган ўта юқори овоз баландлигини қувватлайдиган улкан 36 мм динамик билан жиҳозланган, деб ёзади «Korrespondent.net» нашри. Гаджет AliExpress’да 9 октябрдан сотувга чиқарилади. Смартфоннинг нархи ошкор этилмаган, бироқ унинг қиймати 200 доллардан ошмаслиги кутилмоқда.

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Гаджетлар тарихидаги энг баланд товушга эга смартфон икки хил: қора ва тўқ сариқ рангда тақдим этилган. У 5,93 дюймли HD+ дисплейга, 16 миллион пикселли + 2 миллион пикселли қўш камерага эга. Power Armor 16 Pro 9600 мА/соат батареяга эга. Гаджет ён томонида металл рамка ва орқа томонида чизиқли нақш билан жиҳозланган.

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

«Овоз баландлиги анча юқори, шунинг учун у фавқулодда ҳолатларда ёки фалокат юз берган пайтда сигнал беришда фойдали бўлади», — деб таъкидлади ишлаб чиқарувчи.

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

uSmart улагичи асосий блокнинг чап томонида ўрнатилган. Бу терминал иш учун фойдаланилиши мумкин бўлган қурилмаларни, масалан, алоҳида сотиладиган эндоскоп ва микроскопларни улаш имконини берувчи қурилмаларни бирлаштиради.

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Мавзуга доир:

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?