Американинг трансмиллий, спорт кийимлари ва пойабзал ишлаб чиқарувчи Nike компанияси Bot Imitated Longevity Lab (BILL) номли роботни тақдим этди. У Лондон дўконида эски кроссовкаларни таъмирлайди, деб ёзади Daily Mail нашри.
«Инсонлар ўзларининг севимли пойабзалларининг ҳолатини сақлаб қолиш учун жуда кўп ҳаракат қилади. Маҳсулотни таъмирлаш — бу маҳсулот ёрдамида хотирамизни кенгайтириш усули ҳисобланади. Биз BILL’ни ушбу мақсадга эришиш воситаси сифатида кўрамиз», — дейди Nike NXТ бўлими раҳбари Ноа Мерфи-Райнҳерц.
BILL — эски пойабзалларни янгилаш учун сувга асосланган тозалагичлар ва қайта ишланган полиестер ямоқлардан фойдаланадиган роботли тизим.
Ҳозирда робот тўртта турдаги машҳур Nike пойабзали: Air Force 1, Air Jordan 1, Space Hippie 01 ва Nike Dunks’нинг чидамлилик муддатини узайтира олади.
Қурилма юқори, ён қисмлар ва тагликдаги тозаланиши керак бўлган жойларни аниқлаш учун дастлаб пойабзалнинг рақамли 3D моделини яратади. Кейин у сувга асосланган тозалагичлар ва автомобиль ювиш воситаларига ўхшаш айланувчи чўткалар ёрдамида чуқур тозалаш жараёнини бошлаб, ишга киришади.
«Кенгайтирилган рақамли кўрсаткичлар роботга оёқ кийимингизга энг керак бўлган жойларга таъмирлаш жараёнларини амалга ошириш учун робот аниқлигидан фойдаланишга ёрдам беради», — деб тушунтирди Nike компанияси вакиллари ахборотида.
Оёқ кийимлар чиройли ва тоза бўлгандан сўнг, харидорлар пойабзалнинг юқори қисмидаги эскирган жойларни тузатиш учун ямоқларни танлаши мумкин. Янги астар ва қайта ишланган дантеллар ҳам таклиф этилади.
«BILL — мақсадли тажриба. Nike маҳсулотларни қайта ишлатиш, қайта ишлаб чиқиш ва янги нарса кашф қилиш мақсадида ишлаб чиқариладиган ўзининг айлана шаклидаги келажак технологиясини тақдим этади», — дейди компания вакиллари.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)