Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентдаги 139 Documentary Center  замонавий санъат галереясида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида Tashkent Futures кўргазмаси ўтказилмоқда. Айтиш керакки, кўргазма залига кирганлар аввалига ҳамма томонида чиқинди қолдиқлари териб чиқилган кўргазмани тушиниши қийин. Бироқ унинг туб моҳияти, лойиҳа мақсади ва ижодкорларнинг изоҳларини тинглагач, аслида бу каби замонавий кўргазмалар қанчалик кераклиги борасида муайян тасаввур ҳосил қилинади.

Кўргазма залининг умумий кўриниши.

Кўргазма залининг умумий кўриниши.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Tashkent Futureс — Тошкентдаги Замонавий санъат маркази тадқиқот лабораторияси иштирокчиларининг қўшма лойиҳаси. Унда шаҳар, унинг тарихи, атроф-муҳити, аҳолиси каби жиҳатларнинг мажмуасидан илҳомланган ижодкорларнинг ишлари онлайн платформада жамланган. Иштирокчилар экология ва инклюзия билан боғлиқ масалаларни кўтариб, Тошкент экотизимида инсон мавжудлигининг жиҳатларини ўрганган. Ушбу жараён натижаси умумий ғояга бирлаштирилган ва деярли хаёлий шаҳарни кўрсатадиган, таниб олиш осон бўлган жуда реал усуллар ва контурларни белгилаб берувчи асосий лейтмотив остида тўпланган ишлардан иборат. Лойиҳа 2020 йилнинг баҳор, ёз ва куз ойларида ишлаб чиқилган ва амалга оширилган.

Александра Володинанинг ишлари

Муаллиф Александра Володина ушбу ишини изоҳлашни «Агар сиз атроф-муҳитга узоқ вақт давомида кўзингизни юмсангиз, у ҳам сизга... Келинг, яхшиси ёқимли нарсалар ҳақида гаплашамиз!», дея бошлайди. Ишлатилган ичимликларнинг идишларидан иборат инсталляцияда «Тошкент сизни севади» матни Брайл алифбосида ёзилган.

Ижодкорнинг бу ишида Анҳор ирмоғи, чиқиндилар, маҳаллаларнинг эски деворларини илғаш мумкин. Муаллиф Тошкентнинг шаҳарсозлик соҳасидаги асосий қисми бу маҳалла эканлигини эътироф этади. Бунда нафақат маъмурий бирлик, балки асрлар давомида аҳоли миллий қадриятларининг бир қисмига айланган маданий макон назарда тутилиши айтилади.

Гавҳар Аҳмаджонованинг ишлари

Гавҳар Аҳмаджонованинг «Ҳаракатсизлик» видео-арти — глобал исишдан инсониятнинг ўлими муқаррар равишда яқинлашаётганини тасвирлайди.

Гавҳар Аҳмаджонованинг «Ҳаракатсизлик» видео-арти — глобал исишдан инсониятнинг ўлими муқаррар равишда яқинлашаётганини тасвирлайди.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Галерея арт-медиатори Мадина Исломова ушбу ишни қуйидагича изоҳлайди: «Ижодкорнинг изоҳидан тушунишимиз мумкинки, инсон фаолияти натижасида юзага келган иқлим ўзгариши денгиз сатҳининг кўтарилиши, ёғингарчилик миқдори ва табиатининг ўзгариши, чўлларнинг кўпайишига олиб келади. Ушбу видео-артда инсониятнинг табиатга нотўғри муомаласи гўёки уни дор остига олиб келиши, натижада оёқ остидаги музнинг эриши яъни музликларнинг йўқолиши, табиат ҳодисалари унинг бўйнидаги сиртмоқ тобора зичлашиб бўғишига ва ниҳоят инсоният ҳалокатига олиб келиши тасвирланган».

Гавҳар Аҳмаджонованинг «Чиқинди бир умрга?/!» иши пластик чиқиндиларнинг инсон ҳаётига микро, макро ва мега даражада кириб боришини тасвирлаган. Муаллиф ишини яратишда ўзи йиғган полиэтилен пакетлардан фойдаланган.

Гавҳар Аҳмаджонованинг «Чиқинди бир умрга?/!» иши пластик чиқиндиларнинг инсон ҳаётига микро, макро ва мега даражада кириб боришини тасвирлаган. Муаллиф ишини яратишда ўзи йиғган полиэтилен пакетлардан фойдаланган.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Энг пастдаги доирада, микро даража — инсон организмидаги микропластик тасвирланган. Олимлар микропластикни инсон организми ва қонида аниқлангани ҳақида тадқиқотлар мавжуд. Иккинчи ишда Тинч, Ҳинд ва Атлантика океанларида чиқиндилардан ҳосил бўлган улкан чиқиндихона ер юзидаги сувларга тарқалиб, уни эгаллаётганини кўрамиз. Учинчи, энг юқоридаги ишда инсоннинг коинотдаги тадқиқотлари натижасида сунъий йўлдош ва космик кемалардан қолган чиқиндиларнинг ер сайёрасига зарари тасвирланган. Олимларнинг фикрича, коинотни зарарлаш инсоннинг коинотга уча олмаслик хавфини юзага келтирибгина қолмай, у ерда ҳосил бўлган чиқиндиларнинг ер сайёрасига ҳам келиб тушишига замин яратади.

Карина Мирзаеванинг ишлари

Карина Мирзаева ўзининг ушбу ишларини қуйидагича изоҳлайди: «Анҳор ирмоғи бўйлаб юриб, жамоамиз томонидан тўпланган ишлатилган ва ташландиқ буюмлар тақдим этилган. Ушбу жисмларнинг суратига боқиб, улар ўзи ётган «табиий» маконда ва алоҳида галереяда санъат объекти сифатида қандай кўринишини кузатиш мумкин. Бу маиший чиқиндиларни ишлаб чиқаришда жисмоний ва ижтимоий контекстнинг ўрни ҳақида саволлар туғдиради».

Ушбу инсталляцияларга қарар эканмиз, арт-медиатор Мадина Исломова «Каринанинг айтишича, у Анҳор ирмоғини жуда яхши кўради, уни Тошкентнинг асосий қон-томирларидан, деб билади, яқинида кўп сайр қилади. Ушбу ишларида ижодкор одамлар томонидан ирмоқ бўйига ташлаб кетилган чиқиндиларни йиғиб расмга олган ҳамда таъсирчанликни ошириш учун кўргазмага қўйган. Умуман, бу ишлари билан Карина жамоатчилик эътиборини Анҳордаги экологик муаммога қаратмоқчи бўлган», дейди.

Карина Мирзаеванинг «Тозалик шаҳри» ишида Тошкентнинг қон-томирларидан бири бўлган Анҳор ирмоғининг бўйида юриб тўпланган чиқиндилар билан «безатилган» пойтахт харитасини кўриш мумкин. Муаллиф мазкур ижод намунаси билан одамларни ушбу муаммога кенгроқ қараш, тозаликка риоя қилиш, атрофни ифлосламасликка чорлашини билдирган.

Карина Мирзаеванинг «Кўринмас чиқинди қутиси» иши шаҳар чиқинди қутиларининг ижтимоий «дахлсизлик« иллюстрацияси саналади. Муаллиф ишига изоҳ берар экан, «У шу даражада кўринмас ва дахлсизки, аксарият аҳоли уни кўрмайди ва атрофни ифлослайверади. Бу қутиларнинг қайсидир маънода шаҳарда етишмаслиги билан боғлиқми ёки маиший маданият етишмовчилиги биланми?«, дейди.

Захро-ал-Шайхаб ишлари

«Бунда сиз кимсиз?» номли ишда муаллиф Захро-ал-Шайхаб 2 та муҳим муаммони кўтарган. Биринчиси бу маконнинг ўзгариб бораётгани, маданий чегараларнинг йўқолиши бўлса, иккинчиси замонавий дунёда ҳам ит ва мушукларга бўлган шафқатсиз муносабатнинг сақланиб қолаётгани. Сурат ўртасидаги, фақатгина кўзлар сиғадиган ойнага боқиб, инсон ўзини мана шундай оламда қай ўринда кўриши сўроқ остига олинган.

Захро-ал-Шайхабнинг «Пиёда» экспозицияси ҳар қандай тўсиқ ва дардимиз аслида ўзимизни акс эттиришини англатади. Шунингдек, ушбу ишда инсоний «мен»имиз ҳаёт йўлимизда енгиб ўтган барча қийинчиликлар туфайли шаклланади, деган қарама-қарши маъно бор. Олган жароҳат-у, уқубатларимизга қарамай, биз уларнинг устидан ўтишда давом этамиз. «Пиёда» бизга ҳар бир инсоннинг ўзига хос ҳаётий «бўлаклари» борлиги ва улар билан ўралганлигини кўрсатади. Мутахассиснинг изоҳлашича, «Пиёда» экспозитасияси ортидаги 3 та картинада инсоният босиб ўтаётган йўллар тасвирланган. Биринчи картинада инсон қадами ва таъсири етмаган, табиий бўёқларда акс эттирилган гўзал пейзажни кўрсак, комикснамо, сюрралистик, абстракт иккинчи картинада инсоният таъсири сезилган, транспорт излари мавжуд акрил бўёқларда чизилган манзарага гувоҳ бўламиз. Учинчи картинада инсоният томонидан вайрон этилган ер юзи, тешилган озон қатлами, аланга тасвирланганини кузатиш мумкин. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Дунё
Литвада ҳам рус тилини ўқитишдан воз кечиш таклиф қилинди