Россиялик таниқли актёр ва режиссёр Сергей Пускепалис Ярослав вилоятида юз берган ЙТҲ оқибатида ҳаётдан кўз юмди, деб ёзади «Lisa.ru».
56 ёшли актёр 13—18 сентябрь кунлари ўтказилган Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этиб, ватанига қайтган эди.
Қайд этилишича, актёр ҳаракатланиб кетаётган Ford Transit минивени юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Минивен ҳайдовчиси ҳам ЙТҲ қурбонига айланган.
Россияда хизмат кўрсатган артист Сергей Пускепалис «Оддий нарсалар» фильми билан машҳурликка эришган. Актёр «Ника», «Кинотавр», «Кумуш айиқ» ҳамда «Олтин бургут» мукофотлари билан тақдирланган.
Изоҳ (0)