• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ернинг хусусий бўлиши ўзбекистонликларга нима беради? — мутахассис тушунтиради

    Ўзбекистон конституциясининг амалдаги 55-моддасини «Ер қонунда назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк ҳам бўлиши мумкин» сифатида ўзгартириш таклиф этилмоқда.

    Узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистонда ерга нисбатан хусусий мулкчиликнинг тўлақонли жорий этилмагани ҳақиқий мулкдорлар қатламининг етарлича шаклланмаслигига, ернинг ҳақиқий товар сифатида бозор муомаласига киритилмаслигига ҳамда хорижий инвесторларнинг миллий иқтисодиётга нисбатан ишончи пасайишига олиб келди.

    Яъни бошқачароқ айтганда, бозорда аслида ер қиммат-у, аммо расман унинг ҳеч бир қиймати йўқ. Тадбиркор ўз ерини на гаровга қўя олади, на уни товар сифатида бизнесида акс эттира олади. Бундай тизим халқ тилида айтганда «қора бозор»нинг кучайишига, ноқонуний ер олди-сотдисининг урчиб кетишига сабаб бўлди.

    Хўш, нима қилиш керак? Ер қимматбаҳо ресурс эканлигини тан олиш керакми ёки ҳеч нарса бўлмагандай бўлаётган ишларга кўз юмиш? Биринчи йўл танланди. Конституцияда ерга нисбатан хусусий мулкчилик белгиланмоқда. Шу хусусида Тошкент давлат юридик университети профессори Восит Эргашев «Дарё»га ўз мулоҳазаларини билдирди.

    Чекланган миқдорда бор

    Халқ муҳокамасига қўйилган конституциявий қонун лойиҳасида жуда ҳам кўп эътиборга молик ўзгаришлар бор. Уларнинг орасида, менинг назаримда, энг муҳими айнан мана шу мамлакатимиздаги иқтисодий муносабатларга ҳам ўзига хос бир ижобий таъсир кўрсатишга хизмат қилишга йўналтирилгани, бу ернинг хусусий бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги қоидадир. Албатта, бугунги кунда мамлакатимизда бозор иқтисодиёти том маънода, ҳақиқий қонуниятлар асосида ривожланяпти. Демак, бугун биз турли йўналишларда амалга оширилган ислоҳотларни кўришимиз мумкин. Асосий ғоя бу ерда эркинлаштириш, иқтисодий муносабатларни эркинлаштириш. Кўпроқ ҳақиқий бозор тамойилларини жорий этишга қаратилган ислоҳотлар кетяпти. Яна ернинг хусусий мулк бўлиши мумкинлиги бевосита конституцияда ифода этилиши ҳам айнан мана шу ҳозирги бўлаётган туб ўзгаришлар билан ўзига хос ҳамоҳангликни ташкил қилади.

    Савол туғилиши мумкин, «Шу кунга қадар бизда ер участкаларига нисбатан хусусий мулк йўқ эдими?», деб. Албатта, ундай эмас. Чекланган доирада, даражада бўлса-да, бизнинг миллий қонунчилигимизда «ер хусусий мулк бўлиши мумкин» деган қоидалар бор эди. Айниқса, бу савдо-хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган бинолар остида жойлашган участкалар хусусий мулк бўлиши мумкин. Кейинчалик у яна кенгайди, лекин конституциявий даражада бу нарса эътироф этилмаган, тан олинмаган эди. Амалдаги конституциямиз 1992 йилда қабул қилинган. 1992 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, ўша пайтда ушбу масалани қабул қилиш аҳоли даражаси нуқтаи назаридан қараганда ҳам бу конституцияда белгиланмаган ва айнан, муайян вақт, давр ўтишини ҳам қайсидир маънода талаб қилар эди. Шу нуқтаи назардан бугунги кунда, айни дамда конституциявий қонун лойиҳасида мазкур норманинг киритилиши, албатта, бу биринчи галда иқтисодий ҳаётимизга ҳам, ижтимоий ҳаётимизга ҳам ўзини ижобий таъсирини ўтказади.

    Нима учун конституцияга киритилиши керак?

    Энди, «Нима учун буни албатта конституцияда ифода этиш керак?» деган савол ҳам бўлиши мумкин. Бу саволга жавоб бериш учун биз энг аввало «Конституция бу қандай ҳужжат?» деган саволга жавобни излашимиз керак. Тўғри, конституцияни биз асосий қонун деймиз, конституция бу муҳим юридик ҳужжат, лекин шу билан биргаликда конституция бу биринчи галда сиёсий ҳужжат. Яна бир муҳим жиҳати бор, мафкуравий ҳужжат ҳамдир. Давлатимизнинг энг муҳим, айнан турли йўналишлар бўйича ўз олдига қўйган мақсад-муддаоларини ифода этади. Стратегик вазифаларни белгилаб беради. Конституциямиздаги муайян мавжуд бўғинларга қараб, давлатимизнинг турли хил йўналишлар бўйича сиёсатига ҳам баҳо берилади. Айнан шу нуқтаи назардан ернинг хусусий мулк сифатида эътироф этилиши конституциямизда белгиланиши бу муҳим сиёсий аҳамиятга эга бўлган масаладир. Айнан мана шу масаланинг ушбу жиҳатига жорий йил 20 июнь куни ҳурматли юртбошимиз Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашув ўтказганларида ҳам бошқа кўплаб масалалар қаторида алоҳида урғу қаратдилар, ва ерни «хусусий мулк» деб конституцияга ёзиш, уни ифода этиш вақти келди, деган бир фикрни айтиб ўтдилар. Менинг назаримда, бу жуда ҳам қатъий сиёсий иродани намойиш этди ва, ўйлайманки, айнан ўша ғоя бугунги кунда конституциявий қонун лойиҳасида айнан шу кўринишда, мазмунда ўз ифодасини топганлиги. Бу мамлакатимиздаги иқтисодий муносабатларнинг ривожланишига, янги ўсиш нуқталарини пайдо қилишга олиб келади.

    Ернинг хусусий мулк бўлиши оддий ҳаёт нуқтаи назаридан қандай таъсир қилади? Энг аввало, ҳозирги кунда амалдаги мавжуд ҳолатдан қандай ўзгаришларга олиб келади? Шу кесимда фикр юритадиган бўлсак, масалан, сизга тегишли бўлган ҳар қандай нарсани ўзингиз хоҳлаган вақтда сотишингиз, эгалик қилишингиз, фойдаланиш имконини беради.

    Янги мулкий имконият

    Шу кунга қадар уйимиз, уй-жойимиз жойлашган ер участкаларининг бирортасига нисбатан айнан мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилишимиз назарда тутилмаган эди. Мен юқорида айтган, чекланганларни ҳисобга олмаганда, аксарият ҳолларда шундай бўлган. Ва бу ҳолат бизда мулкдор сифатидаги ҳуқуқларимизни амалга оширишга, тўлақонли амалга оширишга қайсидир маънода тўсқинлик қилади.

    Ернинг хусусий мулк сифатида берилиши бизга биринчи галда ўз хоҳишимиз билан, ўз манфаатимизни кўзлаб бизга тегишли бўлган ер участкасидан ва унда жойлашган барча бино ва иншоотлардан фойдаланиш, эгалик қилиш ва, энг муҳими, тасарруф этиш ҳуқуқини беради. Ер — бу муҳим иқтисодий ресурс. Биринчи галда табиий ресурс, лекин иккинчи галда бу иқтисодий ресурс. Бизнинг мамлакатимизга инвестиция киритмоқчи бўлган кўплаб хорижий инвесторлар ҳам берадиган биринчи савол: «Ерга нисбатан мулкчилик масаласи қандай ҳал этилган?» — дейди. Ер ниҳоятда ишончли гаров предмети ҳам ҳисобланади. Агар ер хусусий мулк бўлмаса, уни тўлақонли фуқаролик муомаласига киритиш имкони бўлмайди. У билан олди-сотди шартномаси тузиш имконияти бўлмайди, уни гаровга қўйиш мумкин эмас. Эндиликда ерга тўлақонли хусусий мулк режими татбиқ этилса, айнан мана шу ерга нисбатан бўлган фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар олди-сотдиси, гаровга қўйиш, ерни тўлақонли мерос асосида қолдириш мумкин. Ҳозир ерни мерос қолдира олмайсиз, ерга бўлган ҳуқуқларни, у ёки бу турдаги ҳуқуқларни мерос қолдиришингиз мумкин. Мана шуларга имконият очилади. Шундай имконият яратилади. Демак, сиз ерга нисбатан тўлақонли мулкдорлик ҳуқуқларини амалга оширишни қўлга киритасиз — бу бир. Иккинчиси — ҳар бир фуқаронинг ери ўзига хусусий мулк асосида тегишли бўладиган бўлса, «кредитга лаёқатли» деган тушунча бор, мана шу кредитга лаёқатлилик ошади. Яъни, ерни кредит олса, гаров сифатида қўйиш мумкин. Юқорида айтганимдек, бу ниҳоятда ишончли гаров предмети. Мана бу ҳам фуқароларимизнинг кундалик ҳаётида, айнан ер билан боғлиқ бўлган масалаларда ўзига хос бир ўзгаришларга олиб келади.

    «Снос»лар батамом барҳам топади

    Бугунги кундаги кўплаб халқимизни ўйлантирадиган саволлардан бири — «снос» масаласи. Охирги 3-4 йилда бу ижтимоий тармоқларда биринчи рақамли кун мавзуларига айланиб улгурди. Энди «снос» билан боғлиқ бўлган масалада  мана шу йил қабул қилинган қонун тўғрисида айтиб ўтмоқчи эдим. «Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсация тўлаш тартиби тўғрисида» қонун қабул қилинди. Насиб этса, 1 октябрдан бошлаб кучга киради. Қонунни қабул қилиш билан боғлиқ бир қатор янгиликлар бор ва уларнинг кўпчилиги амалиётдаги муаммоларни ечиши, агар қонун тўғри, ёзилгандек ишлайдиган бўлса, амалиётда муаммолар юзага келмаслиги керак. Яъни шу кунга қадар тўпланиб келган муаммолар ўз ечимини топди. Энди барибир савол юзага келаверади «Ер хусусий мулк бўлгани бу жараёнга қандай таъсир ўтказади?» деб. Агар шу қонун талабларидан келиб чиқадиган бўлсак ҳам, бундан олдин қабул қилинган норматив ҳужжатлардаги тартиблардан келиб чиқадиган бўлсак ҳам, агар ер сизга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўладиган бўлса, уни жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби ҳам ўзгача. У фақат сизнинг розилигингиз билан бўлади. Дастлаб сизнинг ёзма розилигингиз олинади, ана ундан кейин сиз билан ер участкасини олди-сотди шартномасини тузиш билан боғлиқ бўлган масалалар бошланади. Яъни сизнинг розилигингиз асосида сиз билан ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ бўлган жараён юзага келади. Бунинг фақатгина бир шарти — ер сизга хусусий мулк сифатида тегишли бўлиши керак. Нима демоқчиман, қарорни олиб келиб, «Мана шу қарор бўлди. Сиз ер участкангизни энди хоҳласангиз ҳам, хоҳламасангиз ҳам бизга берасиз» деган масалани қўя олмайди. Мана шу энг муҳим ўзгаришлар.

    Бунинг фақатгина битта шарти, яна бир бор айтаман, қачонки ер хусусий мулк асосида шахсга тегишли бўлса, мана шу тартиб амал қилади.

    Мавзуга доир:

    • «Конституция ва бошқа қонунлар билан мустаҳкамланмаган жараён бизга бир қанча муаммолар туғдирди» — ҳуқуқшунос Зафарбек Солижонов «снос»лар ҳақида
    • «Қонунлар ижросидаги энг ёқимсиз ҳолат бу тўғридан-тўғри, бевосита эмас билвосита ишлашидир» — адвокат Баҳодир Аҳмедов конституцион ислоҳотлар ҳақида
    • Миллий ва халқаро экспертлар Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар жараёнини муҳокама қилди
    • «Конституцияга битта нормани киритиб, ҳаётнинг гўзал бўлишига эришиб бўлмайди» – депутат Шуҳрат Полвонов
    • «Ер участкалари ноқонуний равишда олиб қўйилган тақдирда, мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача бўлган миқдорда жарима солинади» – «снос» ҳақида нималарни билишимиз керак?
     

    20.09.2022, 14:42   Изоҳ (0)   9815
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларига масъул бўлган 29 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди

    20.09.2022, 14:25

    Тошкентда юк машинаси йўл ўтказгичда ағдарилиб кетди

    20.09.2022, 13:37

    UzAuto Motors’га эгалик қилиш учун шерик бўлиш: IPO нима ва унда қандай пул ишлаш мумкин?

    20.09.2022, 13:30

    «Ҳафтанинг ҳар жумасини туризм куни деб белгиладик». Туризм салоҳияти пастлиги сабаб ишдан олинган Ургут ҳокими президент танқидидан кейинги хулосалари ҳақида

    20.09.2022, 12:45

    Наманганда автоҳалокат сабаб 5-синф ўқувчиси вафот этди

    20.09.2022, 12:12

    Ўзбекистонда пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби тасдиқланди

    20.09.2022, 11:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ҳужумида 80 дан ортиқ ғазолик ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 25 июн, 08:40

    Ўзбекистонликлар қурилиш, логистика, тиббий хизматлар бўйича Швецияга ишга юборилади

    Ўзбекистон | 25 июн, 08:38

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” 3-турда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, яна бир учрашувда дуранг қайд этилди (видео)

    Спорт | 25 июн, 08:38

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бенфика” сўнгги турда “Бавария”дан устун келди, “Бока Хунирос” турнир билан хайрлашди (видео)

    Спорт | 25 июн, 08:10

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.