• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳафтанинг ҳар жумасини туризм куни деб белгиладик». Туризм салоҳияти пастлиги сабаб ишдан олинган Ургут ҳокими президент танқидидан кейинги хулосалари ҳақида

    Кеча президент Шавкат Мирзиёев раислигида ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бир неча ҳокимлар билан бирга Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ҳокими ҳам ишдан олиниб, ўзгариш қилиши учун уч ой синов муддати берилди. «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев Ургут ҳокими Ботир Жабборов билан суҳбатлашиб, танқиддан қилинган хулоса ва муаммони бартараф этиш мақсадида қилинаётган режалари ҳақида сўради.

    Ботир Жабборов.

    Ботир Жабборов.
    Фото: Ургут тумани ҳокимлиги
    Давлатимиз раҳбари раислигида мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши давомида, хизмат кўрсатиш бўйича танқид остига олинган туманлар қаторидан ўрин олганимиз бизни чуқур мулоҳазага, тегишли хулосалар чиқаришга ундади. Ургут тумани Самарқанд вилоятининг салоҳияти юқори туманларидан бири бўлса-да, туризм соҳадаги ишлар етарли даражада ташкил этилмаётганини англаб етдик. Туризм хизматлари соҳасида йўл қўйилган камчиликларга барчамиз бирдек масъулмиз. Халқ фаровонлиги учун бу борадаги ишларни изчил давом эттириш ва масъуллар фаолиятини таҳлил қилиб бориш мақсадида, ҳафтанинг ҳар жума кунини туризм куни сифатида белгиладик ҳамда келгусида Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашига ҳар чоракнинг якуни билан туман ҳудудида соҳада олиб борилаётган ишлари тўғрисида масъуллар ҳисобот бериб боради», — дейди Ботир Жабборов.
    Айтилишича, Ургут тумани Зарафшон тоғ тизмаси ён бағрида жойлашганлиги ва мўътадил табиати билан ички ва ташқи туризмни ривожлантириши учун жуда қулай ҳисобланади. Шу боисдан ҳам туманининг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб, экотуризм, зиёрат туризми ва хизмат кўрсатиш йўналишларида 11 та маҳалла туризм ҳудуди сифатида белгилаб олинган.

    Бундан ташқари ҳозирги кунда ўзининг бетакрор табиат манзаралари билан хорижлик ва маҳаллий саёҳларни ўзига жалб қилиб келаётган Терсак туризм қишлоғида 25 та уй меҳмонхона фаолияти йўлга қўйилган. Шундан 5 та уй меҳмонхонаси томонидан жорий йилнинг шу кунига қадар Европа мамлакатларининг турли давлатларидан ташриф буюрган 500 нафарга яқин хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатилган.

    Яна бир объектга эътибор қаратадиган бўлсак, ўзингизга маълумки, халқаро М-39-автомагистрал йўлининг Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи «Тахтиқорача» довонининг бошланиш жойида «Тешиктош» объекти жойлашган. У икки улкан қўчқорнинг бир-бири билан шохлашиб туришига ўхшайди. Германиялик киноижодкорлар суратга олган машҳур «Апачи» фильми ҳудди ана шу жойларда суратга олинган. Бу жой ушбу йўлдан ўтувчи хорижий ва маҳаллий туристларнинг доимий тўхташ жойига айланган», — дейди ҳоким.
    Ботир Жабборовнинг таъкидлашича, жорий йил якунига қадар Ургут туманида «Natural Dray Fruits» хусусий корхонаси томонидан тумандаги Қоратепа сув омбори ҳудудидан Экотуризмни ривожлантириш ва меҳмонхона хизмати, дам олиш масканлари ташкил этилади. Шунингдек, «Zamin travel» МЧЖ томонидан Омонқўтон маҳалласи ҳудудида жойлашган собиқ «Дўстлик» болалар соғломлаштириш оромгоҳи бино иншооти ўрнида туризм зона ва меҳмонхона ҳамда ёзги болалар оромгоҳи ташкил этилади. «Ishtixon Gold Grapes Expart» МЧЖ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда замонавий хусусий клиника, сиҳатгоҳ ҳамда нуронийлар масканларини ташкил этилади.
    Бу туризм масканларининг очилиши хизмат кўрсатишни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшади. Қолаверса, булар билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фахмин бошчилигидаги делегация (Axmed Zidan investor) Ургут туманидаги тадбиркорлар билан учрашиш ва Чор-чинор маҳалласидаги тоғ тизмасида Экотуризмни ривожлантириш ва канат йўлларини қуриш лойиҳаси билан танишиш мақсадида ташриф буюришди ҳамда лойиҳани амалга ошириш механизми билан танишишди. Лойиҳа 2022—2023 йилларда уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда 100 ўринли меҳмонхона комплексини қуриш. Иккинчи босқичда 2 километр канат йўлларини қуриш ва экотуризмни ривожлантириш ва учинчи босқичда 100 ўринга мўлжалланган санатория ва даволаш муассасасини барпо этиш кўзда тутилган. Бугунги кунда ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан инвесторларни жалб қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда», — дейди туман ҳокими Ботир Жабборов.
    Қўшимча қилинишича, мазкур лойиҳа амалга ошса жами 50 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилиши таъминланади.
    Туманимиз ҳудудида туристлар учун қулайликларни кўпайтириш, хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда янги туристик объектларни барпо қилиш ишларни жадаллаштириш, сайёҳларнинг туманда бўлиш муддатларини узайтириш ва уларга янада сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш орқали соҳада улкан ютуқларга эришишни олдинга асосий мақсад қилиб қўйдик», — дейди Ботир Жабборов.

    Мавзуга доир: Туризм вазирлиги ва ҳокимларга 2023 йилда камида 7 млн хорижий ҳамда 12 млн ички туристни жалб қилиш топшириғи берилди

    20.09.2022, 12:45   Изоҳ (0)   28856
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда автоҳалокат сабаб 5-синф ўқувчиси вафот этди

    20.09.2022, 12:12

    Ўзбекистонда пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби тасдиқланди

    20.09.2022, 11:37

    «Турин университетида ректорлик пайтим ўғлим ўқишни икки йил битира олмай қайта ўқиди, ўшанда ҳамма устимдан кулди»– Қўнғиротбой Шарипов таниш-билишчилик иллати ҳа...

    20.09.2022, 10:57

    «Ўзгидромет» 21 сентябрь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    20.09.2022, 10:49

    МИБ хорижга чиқувчи фуқаролар учун қарзни аэропортнинг ўзида тўлаш ва тақиқни ечиш имкониятини йўлга қўйди

    20.09.2022, 10:06

    Azerbaijan Airlines Бокудан Самарқандга парвозларни йўлга қўяди

    20.09.2022, 08:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.