Тошкентнинг Яккасарой туманида юк машинаси йўл ўтказгичда ағдарилиб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 20 сентябрь куни тахминан соат 10:30 ларда Яккасарой тумани КХАЙ кўчасидаги кўприк устида ҳайдовчи V.А. (1975 йилда туғилган) Howo юк машинасида қурилиш чиқиндиларини ортиб кетаётганида бошқарувни йўқотган ва машина кўприк тўсъиғини бузиб, четки қисмига ағдарилган.
Оқибатда ҳайдовчи V.А. «чап қўл тирсак соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати» билан касалхонага олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
ЙТҲдан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қушбеги кўприги айланма йўлининг бир қисми (Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтидан Сергели томонига йўналган қисми) таъмирлаш ишлари сабаб 24 сентябрь соат 00:00 га қадар ёпилишини эълон қилди.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Мавзуга доир: Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди
Изоҳ (0)