Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити доирасидаги иккинчи учрашувини бугун Самарқанд шаҳрига келган БМТ бош котибининг ўринбосари Розмари ДиКарло билан ўтказмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кун тартибидан минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масаласи ўрин олган.
Шунингдек, Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасида БМТ институтлари ва таркибий тузилмалари билан самарали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам кун тартибига киради.
Эслатиб ўтамиз, БМТ бош котибининг ўринбосари Розмари ДиКарло 15—16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Изоҳ (0)