Тармоқларда «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан 585 пробали соф олтиндан ясалган кўкрак нишони таъсис этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. «Дарё» мухбири ҳолатга изоҳ олиш мақсадида партиянинг Марказий кенгаши матбуот хизмати билан боғланди.
Масъул ходимнинг маълум қилишича, нишон партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан таъсис этилган.
«Кўкрак нишони партия фаолиятида фидоийлик кўрсатган, ўз ҳиссасини қўшган шахсларга берилади», – деди Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши ходими.
Унинг қўшимча қилишича, нишон партия фаолларининг ҳомийлик маблағлари асосида чиқарилган.
Изоҳ (1)
Биринчи Алишер Қадировга берилса керак