Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Фуқаролар томонидан 1148 ишонч телефонига келиб тушган қизиқарли ва актуал саволларга жавоб берилмоқда. Жумладан, фойдаланувчилардан бири «Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов ва божларни тўлашда 10 фоизлик чегирмадан қандай фойдаланиш мумкин?» дея савол билан мурожаат қилган.

Қайд этилишича, давлат хизматлари учун давлат божларини ёки йиғимларни тўлашда 10 фоизлик чегирмадан фойдаланиш учун my.gov.uz порталидан рўйхатдан ўтиб, керакли хизматни топиш ва ундан фойдаланишнинг ўзи кифоя. Бунда фойдаланувчига тўланадиган давлат божи ёки йиғим учун қанча маблағ тўланиши кераклиги, ўз-ўзидан чегирмани ҳисобга олган ҳолда тақдим этилади.

Ҳуқуқий асос: «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, ҳар қандай давлат хизматини олиш, шу жумладан лицензия, рухсатнома олиш, давлат рўйхатидан ўтиш ва бошқа хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда мурожаат этилганда давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Давлат хизматлари марказлари орқали ёки хизмат кўрсатувчи органларга бевосита мурожаат этилган тақдирда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар