Ўзбекистон Республикасида 2022 йил январь—июль ойларида йирик корхоналар томонидан жами 125,7 минг дона автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, кўрсаткичнинг 2021 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 145,9 фоизни ташкил қилган.
Шунингдек, шу даврда йирик корхоналар томонидан автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш фақатгина Тошкент шаҳрида кузатилиб, ишлаб чиқариш ҳажми 125,7 минг донани ташкил этган.
Изоҳ (0)