Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси 8 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда «Пахтаобод тумани 38-умумтаълим мактабида ўқувчилар оёқяланг киргизилмоқда» сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Мазкур ҳолат Пахтаобод туманидаги 38-умумтаълим мактабида содир бўлгани аниқланди. Ҳолат ўрганилганда ушбу мактаб 310 ўринга мўлжаллангани, бу сиғим ҳудудда истиқомат қилувчи мактаб ёшидаги болаларни таълим билан тўлиқ қамраб олиш талабига жавоб беролмай қолгани сабаб мактабга инвестиция дастури асосида 300 ўринли қўшимча бино қурилгани маълум бўлди.

Айнан мактаб раҳбарияти томонидан мактабнинг тоза ва озодалигини сақлаш мақсадида мактаб учун алоҳида оёқ кийим кийиш тажрибаси илгари сурилгани, ўқувчилар синфхоналаридаги оёқ кийимлари кийилгунга қадар йўлакда юрган вақтларидаги тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани аниқланди.

Ўқувчилар оёқ кийимларини алмаштиргунга қадар йўлакда юргани, ушбу ташаббуснинг таълим сифатига умуман таъсири йўқ экани, қолаверса, ўқувчилар учун ноқулайлик келтириб чиқишига сабаб бўлганини инобатга олган ҳолда Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи буйруғига асосан мактаб директори О.Х. ҳамда Пахтаобод тумани халқ таълими бўлими мудири буйруғига асосан мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари М.Б.га интизомий чора қўлланилди.

Мактаб маъмуриятига эса таълимга алоқадор бўлмаган ташаббусларни илгари сурмасликлари, таълим жараёнлари Халқ таълими вазирлиги ва қонунчиликда белгиланган тартиб-қоидалар асосида олиб борилиши ва мана шундай ҳолатга такроран йўл қўймаслик юзасидан қатъий огоҳлантиришлар берилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди