Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—июль ойларида 11 та хорижий давлатга қиймати 1,9 миллион долларга тенг бўлган 19 038 дона газ плита экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, газ плиталар экспорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 10,7 мингтага камайган.
Ўзбекистон 7 ой мобайнида энг кўп газ плиталарни экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 10,8 мингта;
- Тожикистон – 3,8 мингта;
- Россия – 2 мингта.
Изоҳ (0)