Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италияда электр нархининг ошиши 3,5 миллионга яқин ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган 881 мингдан ортиқ кичик бизнес субъекти фаолиятига таҳдид солмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Энергиянинг юқори нархи 3 миллион 529 минг ходимга эга 881 264 микро ва кичик корхоналарни ёки Италия бизнес тизимида банд бўлганларнинг 20,6 фоизини хавф остига қўяди, — дейилади ташкилот матбуот баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, энергияни кўп талаб қилувчи ишлаб чиқариш турлари, хусусан, керамика, шиша, цемент, қоғоз, каучук, пластмасса, шунингдек, металлургия, нефтни қайта ишлаш, фармацевтика саноати хавф остида.

Бундан ташқари, бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари, жумладан, тўқимачилик, ёғочсозлик, матбаа, электр аккумуляторлари ва маиший техника, автомобиль двигателлари ва бутловчи қисмлар, шунингдек, сув таъминоти ва чиқиндиларни қайта ишлаш соҳалари ҳам энергия нархининг ошишига таъсир кўрсатмоқда.

Нархларнинг кўтарилиши хизмат кўрсатиш соҳасига ҳам салбий таъсир қилади, — деб таъкидлайди Confartigianato.

Ишбилармонларнинг айтишича, Ломбардия юқори энергия нархларининг ҳалокатли таъсирига энг кўп тушадиган ҳудуд. У ерда 751 минг ходимга эга 139 минг компания хавф остида.

Италияда инқироз даврида оилалар ва корхоналар учун электр тўловлари бир неча баробар ошди.

Аввалроқ Европа энергия инқирозини юмшатиш учун бир йилда тахминан 280 млрд евро сарфлагани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди