Жаҳондаги энг йирик зайтун мойи ишлаб чиқарувчи Испаниядаги Хаэн вилоятида ҳозирги об-ҳаво шароити шундай давом этса, келгусидаги зайтун ҳосили бой берилиши сабабли йўқотишлар 1 млрд еврогача етиши мумкин. Бу ҳақда AgroPortal’га таяниб EastFruit хабар бермоқда.
Ташкилотда айтилишича, провинция келгуси қишлоқ хўжалиги йилида 230 минг тонна зайтун ёғи ишлаб чиқаради, бу 2021/22 йиллардаги қарийб 500 минг тоннадан 2,2 баробар камдир.
Минтақа қурғоқчиликдан азият чекмоқда ва ҳосил паст бўлиши кутиляпти. Агар йиғим-теримга қадар ёмғир ёғмаса, муаммо янада катталашиши мумкин.
Ишлаб чиқаришнинг пасайиши оғир иқтисодий оқибатларга олиб келади. 2022 йилда ўғитлар, фитосанитария маҳсулотлари ва энергия нархлари қимматлаши натижасида ишлаб чиқариш харажатлари сезиларли даражада ошди.
Бунинг оқибатида, Испания федерал ҳукумати октябрь ойида ҳосил йиғим-терим бошланишидан аввал ушбу ресурслар учун солиқларни камайтиришга чақирилди.
Бундан ташқари сувдан фойдаланиш борасидаги чекловлар провинциядаги лалми дарахтзорларга таъсир қилгани айтилмоқда.
Аввалроқ Португалияда мевалар дарахтнинг ўзида қуриб, узумлар майизга айланиб қолаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)