• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди — сабаблар, оқибатлар ва унинг ҳозиргача ўзгариш жараёни

    Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз — 15 фоизлик даражада қолдирди. Бунинг Ўзбекистон ҳаётига таъсири, энди нималар бўлиши кутилаётгани ва ҳозиргача асосий ставканинг ўзгариш жараёни «Дарё» шарҳида.

    Дарахт соясида дам олиб ўтирган аёл.

    Дарахт соясида дам олиб ўтирган аёл.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Асосий ставка ўзи нима ва унинг таъсири қандай?

    Марказий банк асосий ставкаси — пул-кредит сиёсатининг асосий инструментларидан бири ҳисобланади.

    Асосий ставка Ўзбекистон ҳаётига жиддий таъсир қилади. Мазкур ставкага мамлакатдаги қолган барча ставкалар (омонатлар, кредитлар ва бошқалар) боғлиқдир.

    Ставка талаб ва таклифни ўзгартиради, улар эса, ўз навбатида, аҳоли ва бизнес қарорларини. Буларнинг барчаси эса нархларга ўз таъсирини кўрсатади. 

    Одатда мамлакатда юқори инфляция юз берганда Марказий банклар асосий ставкани оширади. Натижада аҳоли истеъмол ва инвестицион қарорларига таъсир ўтказилади. Бу эса ички талаб ва инфляция даражаси ўзгаришида муҳим аҳамият касб этади. 

    Асосий ставка нега ўзгаришсиз қолдирилди?

    Асосий ставка Марказий банкнинг мамлакат иқтисодиётига таъсир кўрсатишига имкон берувчи воситалардан биридир.

    У инфляцион кутилмалар ҳамда келгуси ойларда нархлар ва иқтисодий кўрсаткичларнинг кутилаётган вазиятидан келиб чиқиб ўзгартирилади.

    Марказий банкнинг асосий вазифаси — бозорнинг барча иштирокчилари ва барча жараёнлар (инфляция, иқтисодий фаоллик ва молиявий барқарорлик) ўртасида мувозанатни топишдир.

    Ўзбекистон Марказий банки асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилганини бир нечта сабаблар билан изоҳлади. 

    Июль—август ойларида нархларнинг йиллик ўсиш суръатларини мўътадиллашиши кузатилиб, ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичлардан баланд шаклланди. 

    Шунингдек, иқтисодиётдаги инфляцион кутилмалар май ойида кузатилган юқори даражасига нисбатан пасайишига қарамасдан, ҳамон 14-15 фоизни ташкил этмоқда.

    Келгуси ойларда иқтисодий фаолликнинг янада ортиши ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида мавсумий пул тушумларининг кўпайиши ҳисобига ялпи талабнинг ўсиши, энергия таъминоти ва ички бозорда айрим маҳсулотлар таклифи билан боғлиқ инфляцион хатарлар сақланиб қолмоқда.

    Юқоридагиларни инобатга олиб, асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида сақлаб қолиш бўйича қарор қабул қилинди. 

    Асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирилиши оқибатлари

    Асосий ставкани ўзгариши биринчи навбатда кредитлар ва омонатларга таъсир қилади. 

    Банкларнинг асосий ставкадаги ўзгаришларга жавоб бериш муддати бир кундан бир ойгача бўлиши мумкин.

    Марказий банк асосий ставкани ўзгартиришга қарор қилса, бозорни мумкин бўлган ўсиш ёки пасайиш ҳақида аввалдан хабардор қилади. 

    Июль ойида асосий ставка пасайтирилгандан сўнг кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг пасайиши кутилган эди. 

    Аҳолига ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкаси 0,1 фоизга ошган бўлса ҳам, тадбиркорлар учун бу кўрсаткич 0,9 фоизга пасайди. 

    Асосий ставканинг ўзгариши банклардаги омонатлар бўйича фоизларга ҳам таъсир қилади. Одатда агар у ўзгармаса, омонатлар бўйича ҳам фоизлар деярли ўзгармайди.

    Бироқ бу барча кредитларга тааллуқли эмас. Масалан, олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун кредит ажратиш тартибига мувофиқ, таълим кредити банклар томонидан кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

    Бунда асосий ставка пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

    Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов ҳам асосий ўзгариш тижорий кредитларга таъсири шартномада белгиланган шартлар асосида бўлишини айтган эди.
    Банклар ва мижозлар ўртасида тузилган ўзгарувчан фоиз ставкали, хусусан, Марказий банк асосий ставкасига боғланган ҳолда тузилган фоиз ставкалари шартномаларга таъсири эса ушбу шартномада келишилган шартлар ёки кредит ажратиш бўйича тегишли низом талабларига мувофиқ бўлади, — деган эди у.
    Асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирилиши миллий валютадаги активлар жозибадорлигини сақлаб қолиб, жамғариш ва кредит каналлари орқали монетар омиллар таъсирини юмшатишга хизмат қилади.

    Асосий ставканинг ҳозиргача ўзгариш жараёни

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистонда асосий ставка энг паст бўлиб 2015—2017 йиллар оралиғида қайд этилган — 9 фоиз. 

    Асосий ставка 14 фоиз кўринишида энг кўп 2006 йил 15 июлдан 2010 йил 31 декабригача деярли 4 йил сақланиб қолган.

    08.09.2022, 19:45   Изоҳ (0)   40983
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Беларусга қуритилган сабзавот ва мевалар етказиб беради

    08.09.2022, 17:23

    Ўзбекистонда инфляцион хатарлар сақланиб қолмоқда — Марказий банк

    08.09.2022, 16:40

    Ўзбекистонда асосий ставка 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди

    08.09.2022, 11:59

    Еврокомиссия Россия газига юқори нарх чегарасини жорий этишни таклиф қилди

    07.09.2022, 20:40

    Ўзбекистонда инвестициялар учун энг жозибадор тармоқлар аниқланди

    07.09.2022, 20:07

    Глобал геоиқтисодий ҳодисалар Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатади?

    07.09.2022, 19:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси 

    Дунё | 7 июн, 16:20

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.