• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

    Ўзбекистон қонунчилигида 2022 йил 1 сентябрдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. Norma мамлакатда 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Аҳоли зич бўлган жойлардаги корхоналар учун имтиёзлар

    Меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестри жорий этилади. 2025 йил 1 январга қадар Реестрга киритилган ҳудудлардаги умумий ходимлари сони камида 10 нафар бўлган ва уларда ишловчи хотин-қизларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган кичик тадбиркорлик субъектларига:

    • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 50 фоиз имтиёз қўллаган ҳолда ҳисобланади;
    • уларда ишловчи хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ 1фоизлик ставкада ҳисобланади;
    • бюджет ташкилотларига йиллик умумий қиймати БҲМнинг 750 бараваригача бўлган маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилди.
    Тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш кучайтирилди

    Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш, турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга ошириш, мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган бино ва иншоотлар, транспорт воситаларидан фойдаланиш, корпоратив муносабатлар соҳасида қатор талаб ва чекловлар бекор қилинади.

    Рақобатга қарши ҳаракатлар учун молиявий санкциялар жорий этилади

    Рақобатга қарши ҳаракатларни содир этган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилади. Шунингдек, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади:

    • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан хом ашё, товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши ва реализация қилинишини (кўрсатилишини) ноқонуний чеклаш;
    • лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари, юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобатни чеклайдиган қарорлар қабул қилиш;
    • монополияга қарши орган талабига кўра, зарур ҳужжат ва ахборотларни тақдим этмаганлик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик.
    «E-antikorrupsiya» лойиҳаси ишга туширилади

    У қуйидагиларни назарда тутади:

    • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш;
    • коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари бўйича ушбу хавф-хатарларни бартараф этиш чораларини тизимли равишда кўриш мақсадида «Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри»ни шакллантириш ва юритиш.
    Автомобильларни техник кўрикдан ўтказиш муддатлари ўзгаради

    Ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган жисмоний шахсларга тегишли енгил автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ихтиёрий равишда амалга оширилади.

    Енгил автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:

    • ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспорт воситалари – икки йилда бир марта;
    • ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспорт воситалари – бир йилда бир марта.
    Ўзини ўзи банд қилган шахслар йўловчиларни ташиш билан шуғулланишлари мумкин

    2024 йил охирига қадар:

    • 4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилган шахснинг фаолияти деб қаралади. Ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;
    • лицензия варақаси мавжуд бўлган тақдирда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.
    Автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни ЯИДХП орқали электрон шаклда расмийлаштириш йўлга қўйилади.

    Ҳайдовчиларнинг мажбурий малакасини ошириш бекор қилинди

    Президентнинг «Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида»ги қарори билан юридик шахслар ҳайдовчиларининг 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди.

    Концерт-томоша фаолиятидан давлат божини ундириш тартиби ўзгаради

    Давлат божи ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:

    • I рейтинг гуруҳи учун - БҲМнинг 20 баравари миқдорида;
    • II рейтинг гуруҳи учун - БҲМнинг 10 баравари миқдорида;
    • III рейтинг гуруҳи учун - БҲМнинг 3 баравари миқдорида.
    Қуйидагилар давлат божини тўлашдан озод этилади:
    • ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар;
    • ногиронлиги бўлган шахслар;
    • таълим муассасаларида ўқийдиган талабалар — ўқиш муддати давомида.
    Шифокорларга якка тартибда шифокорлик фаолиятини юритишга рухсат берилади

    1 сентябрдан бошлаб шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишга рухсат берилди.

    Шунингдек, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизмат турларидан ташқари хизмат турларини пуллик асосда ташкил этишга рухсат берилди.

    Тиббиёт тизими раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳисобот бериш тартиби жорий қилинади. Бунда, қуйидагилар белгиланди:

    • туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаси, оилавий поликлиникалар ҳамда оилавий шифокор пунктлари мудирлари маҳалла фуқаролар йиғинларида;
    • туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида ҳисобот беради.
    Халқ таълими тизими ходимларига устамалар белгиланди

    Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида:

    умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:

    • халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ёки халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.
    • Давлат тест марказининг миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида;
    Давлат тест марказининг миллий баҳолаш тизимида чет тили бўйича олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама:
    • 2025 йил 1 январга қадар – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
    • 2025 йил 1 январдан бошлаб – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20фоиз миқдорида тўланади.
    Мактаблар рейтинги жорий этилади

    Ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳолаб борилади. Рейтинг кўрсаткичлари асосида улар «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади.

    Халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига бюджетдан ташқари маблағларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилади.

    2025 йил 1 январга қадар халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси 1фоиз миқдорида белгиланади.

    Илмий даражага эга бўлган тиббиёт ходимларининг маошлари оширилади

    Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60фоизигача ва фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маошининг 30фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.

    Кўп квартирали уйларнинг зилзилабардошлиги текширилади

    Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳаларида ислоҳотларнинг аниқ манзиллилигини таъминлаш мақсадида республиканинг сейсмик фаол зоналарида янги қурилиши режалаштирилаётган, хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган объектларга зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартиби жорий этилади.

    Тренерларнинг тариф ставкалари оширилади

    Спортни ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги спорт мактаблари тренерларининг базавий тариф ставкалари 2022 йил 1 сентябрдан ўртача 1,35 бараварга оширилади.

    Жазони ўтаб бўлган фуқаролар моддий қўллаб-қувватланади

    Идоралараро комиссиялар тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳаларни молиялаштириш бўйича асослантирилган хулосаларни тайёрлайди.

    «Дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети» маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан биринчи навбатда туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари ҳисобидан, етишмаган қисми бўйича эса — Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан МҲЕКМнинг 10 баравари миқдорида берилади.

    Бўлғуси оналарни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади

    Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

    Оилавий болалар боғчалари ишига IT-технологиялар жорий этилади

    ДХШ асосида фаолият кўрсатадиган болалар боғчалари, оилавий болалар боғчалари учун жорий этиладиган тартибга мувофиқ:

    • бюджетдан субсидиялар нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида ходимлар ва тарбияланувчиларнинг ҳақиқий давоматидан келиб чиқиб автоматик равишда ҳисобланади;
    • ходимларнинг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш мобил илова ёрдамида шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали амалга оширилади;
    • ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг ўртача ойлик давомати рўйхатга олинган тарбияланувчилар сонига нисбатан 40 фоиздан кам бўлганда, ушбу ой учун ходимларга бюджетдан иш ҳақи тўланмайди.
    Оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга бюджетдан маблағ ажратилади

    01.09.2022, 09:56   Изоҳ (0)   24385
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беслан фожиаси, Япония тарихидаги энг даҳшатли зилзила ва жаҳон чемпионига айланган Фишер. Кун хронологиясида 1 сентябрь

    01.09.2022, 09:30

    Ўзбекистонда 2 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

    01.09.2022, 09:05

    Ўзмиллийбанкдан имтиёзли таълим кредити!

    01.09.2022, 09:00

    Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

    01.09.2022, 08:47

    Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтган Мустақиллик байрами — суратларда

    31.08.2022, 23:59

    Ўзбекистонга кофе энг кўп Италиядан импорт қилинмоқда

    31.08.2022, 23:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.