• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлаганди. Президент матбуот хизмати ушбу нутқ матнини эълон қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қуйида у тўлиғича ҳавола этилди.

    Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар!

    Муҳтарам меҳмонлар!

    Хонимлар ва жаноблар!

    Аввало, мана шу муаззам «Янги Ўзбекистон» боғида туриб, сиз, азизларни, бутун халқимизни улуғ айём – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

    Барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат ва эҳтиромимни, энг эзгу ва олижаноб тилакларимни изҳор этаман.

    Ҳурматли дўстлар!

    Бундан ўттиз бир йил муқаддам жаҳон харитасида «Ўзбекистон Республикаси» деган янги, мустақил давлат пайдо бўлди.

    Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов бошчилигида мамлакатимизнинг миллий мустақиллигини дунёга эълон қилдик.

    Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади.

    Қадрли юртдошлар!

    Охирги олти йил давомида биз Ватанимиз тараққиётининг янги босқичида кенг қамровли ислоҳотларимизни бошлаб, изчил давом эттирмоқдамиз.

    Ўтган даврда «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойил фаолиятимиз дастурига айланди.

    Вазир ва ҳокимлар, депутат ва сенаторлар, раҳбар ва мутасаддилар, умуман, барча-барчамиз, буюк шоиримиз Чўлпон айтганидек, халқ ичига кириб, халқдан куч олиб, янги ёндашув асосида халқимизга хизмат қилмоқдамиз.

    Бир ҳақиқатни ишонч билан айтишга барча асосларимиз бор: бугунги Ўзбекистон – бу кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас.

    Мамлакатимиз пандемия ва глобал инқирознинг салбий таъсирларига қарамасдан, эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидан дадил олға бормоқда.

    Ҳаммамиз яхши тушунамизки, бугун биз интилаётган Янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш осон эмас. Бундай улуғ вазифанинг шарти ва мезонлари кўп. Аммо энг муҳим ва ҳал қилувчи омил – бу демократик ислоҳотлар йўлидир.

    Шу боис халқимиз манфаатига тўла жавоб берадиган бу йўлдан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Қанчалик қийин бўлмасин, фақат олдинга қараб борамиз.

    Ҳурматли байрам иштирокчилари!

    Биз учун инсон, унинг қадр-қиммати қанчалик азиз бўлса, унинг хотираси ҳам шунчалик муқаддасдир.

    Шу сабабли Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган ота-боболаримизнинг номларини оқлаш, уларнинг фаолияти, илмий ва ижодий меросини ўрганиш, хотирасини эъзозлашга янада муҳим аҳамият қаратмоқдамиз.

    Миллий қадриятларимизда алоҳида ўрин тутадиган авлодлар ўртасидаги анъаналар давомийлигини сақлаш, уруш ва меҳнат фахрийларининг, муҳтарам отахон ва онахонларимизнинг ҳаётини янада мазмунли қилиш нафақат вазифамиз, аввало, инсоний бурчимизга айланмоқда.

    Шунингдек, биз Янги Ўзбекистонни барпо этишда азм-у шижоатли ёшларимизни халқимизнинг чинакам таянчи ва суянчи, деб биламиз.

    Фарзандларимиз нуфузли халқаро мусобақа ва фестиваллар, фан олимпиадалари ва танловларда ғолиб бўлиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб келмоқдалар.

    Яқинда Ҳиндистонда бўлиб ўтган жаҳон шахмат олимпиадасида терма жамоамиз тарихда биринчи марта «Олимпия чемпиони» деган юксак шарафга сазовор бўлгани ҳаммамизга чексиз ғурур бағишлайди.

    Ушбу улуғ айёмда мана шундай ақлли, иродаси мустаҳкам, мард ва жасур ўғил-қизларимизни, уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийларини ўз номимдан, халқимиз номидан яна бир бор қутлаб, уларга янги зафар ва омадлар тилайман.

    Айни вақтда мамлакатимиз ёшлари Туркияда ўтказилган Ислом бирдамлик ўйинларида, ҳарбий хизматчиларимиз эса, халқаро армия мусобақаларида муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаганлари таҳсинга сазовордир.

    Азиз юртдошлар!

    Мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори тобора юксалмоқда. Биз барча ҳамкор давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан дўстона ва тенг ҳуқуқли ташқи сиёсат юритишни давом эттирамиз.

    Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тантанали маросимда иштирок этаётган чет давлатларнинг муҳтарам элчилари ва халқаро ташкилотлар вакилларини самимий қутлаймиз.

    Самарали ҳамкорлик алоқаларимизни ривожлантиришга қўшаётган катта ҳиссалари учун чин қалбдан ташаккур билдириб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига тинчлик ва фаровонлик тилаймиз.

    Ҳурматли дўстлар!

    Биз бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини жадал амалга оширмоқдамиз.

    Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан.

    Янги Ўзбекистон:

    • ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;
    • одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;
    • ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;
    • тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.
    Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади.

    Ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида кейинги ишларимизни 5 та асосий вазифалар бўйича ташкил этамиз.

    Биринчидан, таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратишни изчил давом эттирамиз. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

    Ушбу тизим аввал илғор хорижий мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилиб, кейингина ҳаётга татбиқ этилади. Натижада Янги Ўзбекистон мактаб битирувчиси замонавий кўникмаларни эгаллаган, ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган, креатив фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган, дунёқараши кенг шахс бўлиб етишади. Бунинг учун барча ҳудудларимизда, айниқса қишлоқ жойларда мактаблар қуриш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор берамиз.

    Устоз ва мураббийларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтарамиз.

    Имконияти чекланган болалар учун инклюзив таълимни ҳар томонлама ривожлантирамиз.

    Иккинчидан, суд тизими мустақил бўлмас экан, жамиятимизда ривожланиш бўлмайди.

    Суд идорасига иши тушган ҳар бир шахс ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишонч ҳосил қилиши лозим.

    Янги Ўзбекистонда ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади. Қанчалик қийин бўлмасин, суд тизимидаги ислоҳотларимизни албатта давом эттирамиз.

    Учинчидан, дунё тажрибасидан маълумки, фақат тадбиркорлик ривожланган давлатда – сифатли таълим, малакали тиббиёт, фаровон ҳаёт ҳамда эртанги кунга ишонч бўлади.

    Умуман айтганда, биз қураётган Янги Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади.

    Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

    Биз аҳоли ва тадбиркорларга солиқ юкини енгиллаштириш, солиқ тизимини соддалаштириш бўйича ислоҳотларни изчил давом эттирамиз. Бунда ҳеч кимга алоҳида имтиёзлар берилмайди, соғлом рақобат муҳити учун барча зарур шароитлар яратилади.

    Тўртинчидан, соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирамиз.

    Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамровини ошириб, уни одамларга янада яқинлаштирамиз.

    Мақсадимиз – халқимиз соғлом ҳаёт кечириши ва ўртача умр кўриш даражасини узайтиришга эришиш.

    Бешинчидан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққатимиз марказида бўлади.

    Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

    Шу билан бирга, муаммоли ҳудудларга тоза ичимлик сувини етказиш ва сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастурларни амалга оширамиз.

    Муҳтарам дўстлар!

    Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир. Мен бунга қатъий ишонаман.

    Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

    Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз.

    Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади.

    Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

    Жаҳондаги бугунги мураккаб вазият биздан ишнинг кўзини билиб, кеча-ю кундуз фидойи бўлиб, самарали меҳнат қилишни талаб этмоқда.

    Шу боис Қуролли Кучларимизнинг қудрати ва салоҳиятини юксалтириш ҳам устувор вазифамиз бўлиб қолади.

    Аскар ва офицерларимизнинг жанговар тайёргарлиги, ҳарбий маҳорати, ватанпарварлик фазилатларини оширишга янада кўпроқ аҳамият берамиз.

    Мана шу қутлуғ кунда Ватан ҳимоясида доимо сергак ва ҳушёр турган мард ва жасур ўғлонларимизни чин дилдан қутлаб, уларга куч-ғайрат ва омадлар тилаймиз.

    Азиз ва муҳтарам ватандошларим!

    Бугун биз ўз олдимизга улуғвор ва юксак мақсадларни қўймоқдамиз.

    Ана шундай улкан марраларга етиш йўлида кўпмиллатли эл-юртимиз янада бирлашиб, ягона аҳил оила, ягона халқ бўлиб, астойдил ҳаракат қилмоқда.

    Бу – биз эришаётган барча ютуқларимизнинг мустаҳкам гарови, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

    Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни фаол қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда доимо фидоийлик кўрсатиб келаётган меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга чин дилдан таъзим қиламан.

    Сиз, азиз юртдошларимни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахт-у саодат, файз-у барака тилайман.

    Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

    Яратганнинг ўзи барчамизни паноҳида асрасин!

    Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси президенти

    Мавзуга доир:
    • Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтган Мустақиллик байрами — суратларда
    •  Владимир Путиндан Жо Байденгача. Мустақиллик байрами муносабати билан Шавкат Мирзиёевга қутловлар келмоқда

    01.09.2022, 08:47   Изоҳ (0)   19543
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтган Мустақиллик байрами — суратларда

    31.08.2022, 23:59

    Ўзбекистонга кофе энг кўп Италиядан импорт қилинмоқда

    31.08.2022, 23:51

    Саҳнада Райҳон ва Шоҳжаҳон Жўраев, ҳарбийлар чиқиши, байрам мушакбозлиги: Фарғонада ўтказилган мустақилликнинг 31 йиллиги тантаналаридан репортаж

    31.08.2022, 23:35

    Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилди

    31.08.2022, 23:20

    Тошкент халқаро аэропортида 10 дона буқаламун олиб кираётган фуқаро ушланди

    31.08.2022, 23:09

    Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича ўтказилган тест синовлари юзасидан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди

    31.08.2022, 22:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.