Енгил вазн тоифасида (-70 кг) ҳаракат қилувчи енгилмас яккакурашчи Усмон Нурмагомедов (15-0) Bellator’даги навбатдаги жангини ноябрь ойида Чикагода (АҚШ) ўтказади.
24 ёшли россиялик дивизион чемпиони Патрики Фрейрега (24-10) қарши октагонга чиқади. Жанг 19 ноябрь кунги Bellator 288 мусобақасида бўлиб ўтади.
Усмон 2021 йил апрель ойида Bellator’да ўз дебютини ўтказган ва шу вақтга қадар 4 та жанг ўтказиб, улардан 3 тасини муддатидан аввал якунлаган.
36 ёшли Фрейре ноябрь ойида Bellator 270 мусобақасида ирландиялик Питер Куиллини 2-раунддаги техник нокаут эвазига мағлуб этиб, камарни қўлга киритган. Бу реванш жанги бўлган, улар ўртасидаги дастлабки баҳсда Куилли техник нокаут эвазига ғалаба қозонган.
Маълумот учун, Усмон енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)