«Реал» 2023 йилнинг ёзида «Боруссия Д» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингҳемни сотиб олмоқчи, дея хабар қилмоқда АS.
Мадридликлар 19 ёшли футболчига Лука Модричнинг ўринбосари сифатида қарамоқда. Жуд учун курашда испан клубида «Ливерпуль» рақобатчи бўлиши кутилмоқда.
«Боруссия» ушбу ёзда футболчини қўйиб юбормоқчи эмас ва талабгорлар ҳам буни тушуниб турибди. Бироқ дортмундликлар 2023 йилда хавбекни олиб қола олишига шубҳа билан қарамоқда.
Беллингҳемнинг трансфери 100 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.
Англиялик футболчи 2020 йилнинг ёзида 23 миллион евро эвазига «Боруссия Д»га ўтганди.
Изоҳ (0)