«Борнмут» раҳбарияти АПЛ 4-турида «Ливерпуль»га қарши ўйинда 0:9 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг бош мураббий Скотт Паркерни истеъфога чиқарди.
Паркер 2021 йил ёзидан буён жамоани бошқариб келаётганди, унинг жамоа билан 3 йиллик шартномаси бор эди. Дастлабки мавсумининг ўзидаёқ мураббий «Борнмутни» Чемпионшипдан Премер Лигага олиб чиққан.
АПЛда 18 йилдан сўнг илк бор август ойида мураббий истеъфога чиқарилди. Скотнинг ишдан кетиши Премер Лига тарихидаги август ойидаги олтинчи истеъфо бўлди.
Сўнгги бор 2004/05 йилги мавсумда Бобби Робсон «Ньюкасл»дан, Пол Старрок «Саутҳэмптон»дан бўшатилган.
Бунга қадар август ойида Руд Гуллит, Кенни Далглиш (иккаласи ҳам «Ньюкасл») ва Питер Рид («Манчестер Сити») истеъфога чиқарилган.
Скот Паркер АПЛнинг 2022/23 йилги мавсум 1-турида «Астон Вилла» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шундан сўнг кетма-кет учта ўйинда мағлубиятга учради.
Изоҳ (0)