22 август тонгги соат 05:55 да 11-сонли ҳаракат таркиби 2-йўналиш бўйлаб «Халқлар дўстлиги» бекатига кириб келган.
Контакт рельсида кучланишнинг пасайиши оқибатида машинист йўриқномага асосан поездни ҳаракатдан тўхтатган.
Энергонозими томонидан захира қурилмалари орқали контакт рельсига юқори кучланиш берилган ва ҳаракат таркиби ҳаракатланишда давом этган. Ҳозирда поездлар ҳаракати доимий жадвал асосида давом этмоқда.
Изоҳ (0)