Тошкент Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги академик Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғида 2022–2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан боғ жорий йил 26 августга қадар ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатади.
Изоҳ (0)