Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда сомон ортилган тиркама ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, ҳолат 20 август куни Хўжайли туманида юз берган.
Гувоҳларга кўра, тиркама уланган трактордан учқун чиқиши оқибатида ёниб кетган.
Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 20 август куни соат 18:20 ларда Хўжайли тумани «Абат» МФЙ ҳудудида Хўжайли кўчасида ҳаракатланиб бораётган Т-40 маркали трактор тиркамасида ёнғин келиб чиққанлиги бўйича 101 рақамига чақирув келиб тушган.
Чақирув бўйича фавқулодда вазиятлар бўлими Хўжайли тумани 2-ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига чиқиб, ёнғинни бартараф этган.
Ёнғин оқибатида 1989 йил туғилган фуқаро А.Д. бошқарувидаги трактор тиркамасида жами 150 дона (сиқилган) пресланган ўт-чўп ёниб кетган. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғинга тракторнинг овоз қайтаргичига алоҳида учқун сўндиргич қурилмаси ўрнатилмагани сабабли учқун пайдо бўлган.
Қўшимча қилинишича, ёнғиннинг аниқ сабаби ва зарар миқдори суриштирувлар давомида аниқланади.
Изоҳ (0)