Президент Шавкат Мирзиёев ҳафта давомида Самарқандга ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди, деб хабар берди «Дарё» мухбири.
Шерзод Асадовнинг айтишича, Шавкат Мирзиёев бугун, 22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади.
Шунингдек, АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дерин Лахудни қабул қилиш режалаштирилган.
Президент ҳафта давомида ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш мақсадида Самарқандга ташриф буюради.
Бундан ташқари, давлат раҳбари ҳафта давомида мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланаган бир қатор йиғилиш ва муҳокамаларни ўтказадилар.
Изоҳ (0)