Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев фармойиши билан Чилонзор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланди.
18 август куни имзоланган фармойишга кўра, Чилонзор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Жамолиддин Хожимановга Чилонзор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошларида пойтахтнинг ушбу туманида аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган дарахтларнинг нобуд қилиниши масаласи ортидан Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва прокурори Иззатилла Бозоров лавозимидан озод этилганди.
Изоҳ (0)