Қозоғистон ҳукумати янги ўқув йилидан бошлаб биринчи синф ўқувчилари учун бирданига учта тилни ўрганишни бекор қилди, дея маълум қилган таълим вазири Асхат Аймагамбетов. Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар бермоқда.
Ҳозиргача Қозоғистон мактабларида биринчи синф ўқувчиларига бир вақтнинг ўзида учта тил – қозоқ, рус ва инглиз тиллари ўргатилаётган эди.
Эндиликда биринчи синфдан бошлаб болалар фақат қозоқ тилини ўрганади, чунки рус ва инглиз тилларини ўрганиш учун улар аввало ўз она тилида ўқиш ва ёзишни билиши керак.
Иккинчи синфдан бошлаб рус тилини ўрганиш алоҳида фан сифатида бошланади, учинчи синфдан бошлаб эса барча мактаблар учун инглиз тили ўқитилиши йўлга қўйилади», — деган Аймагамбетов.Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шолпан Каринованинг таъкидлашича, таълим тури қозоқ тилида олиб бориладиган синфларда ҳам, рус тилида олиб бориладиган синфларда ҳам рус тили бир хил режимда ўқитилишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)