Франция президенти маъмурияти «Бархан» операциясида иштирок этган ҳарбийлар Малидан олиб чиқиб кетилганини эълон қилди. Шу билан бирга, Елисей саройи Франция Малидаги терроризмга қарши курашни тўхтатмоқчи эмаслигини таъкидлаган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Бугун, 2022 йил 15 август куни эрталаб, «Бархан» операциясида қатнашган сўнгги француз аскари Малини тарк этгандан сўнг, қайта жойлаштириш жараёни якуний босқичга кирди.Бироқ президент маъмуриятининг фикрича, бу Малида терроризмга қарши кураш якунланганини англатмайди. Франция Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамиятининг (ECOWAS) ва минтақа давлатларининг сиёсий, фуқаролик ва ҳарбий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.Франция Сахел, Гвинея кўрфази ва Чад кўли минтақасида барқарорлик ва терроризмга қарши кураш тарафдори бўлган барча ҳамкорлари билан содиқ қолади.
10 август куни Россия президенти Малининг ўтиш даври президенти Ассими Гоита билан мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Мали раҳбари ҳамкасбига республикада терроризмга қарши курашни кучайтириш ҳақида ҳам гапириб берди. Январь ойида Россия бу масалада Малига ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган эди.
Маълумот учун, 2014 йилда Франция террористик гуруҳларга қарши кураш учун Мали, Буркина-Фасо, Мавритания, Нигер ва Чадга қўшин юборган. Операция «Бархан» деб номланди. Унда 5 мингдан ортиқ киши иштирок этди. 2021 йилда Малида давлат тўнтариши содир бўлди. Ҳокимиятга келган ҳарбийлар Франция билан муносабатларни ривожлантирмай, Франция элчисини чиқариб юборган.
Изоҳ (0)