Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

IT Park Ўзбекистонга ишлаш мақсадида келган IT-мутахассис — Нижний новгородлик Александр Бакланов ҳақида ҳикояни тақдим этди.

Фото: IT Park

Фото: IT Park

Александр «IT Solutions», Россиядаги «RUS2» ва «R2» технологик компанияси ҳамда Тошкентдаги «Technology-R2» ва «Меtа-R2» компанияларининг эгаси ва асосчиси.

Бундан ташқари, 20 август куни Александр ва унинг жамоаси бутун мамлакат бўйлаб «Мета-R2» томонидан амалга ошириладиган дизайн лойиҳасини ишга туширишни режалаштирмоқда.

«IT Solutions» – бу, асосан, йирик лойиҳалар, маълум бозорда дастурий таъминот ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган компания яъни аҳолининг маълум бир сегменти билан ишлайди.

RUS2- оммавий бренд, кучли маҳсулот компанияси бўлиб, у веб-сайтларни бепул яратиш, ойлик қўллаб-қувватлаш, ҳар қандай тадбиркор ёки шахс буюртма бериши мумкин бўлган федерал лойиҳалар кабиларга эга.

«R2» технология компанияси – бу кичик ва ўрта бизнес сегментида тайёр маҳсулотлар, эксклюзив ечимлар билан шуғулланадиган компания.

Ўзбекистонга кўчиб ўтиш ҳақида

Александр эслашича, Ўзбекистонга кўчиб ўтиш ғояси дабдурустдан пайдо бўлган.

Россияда жорий қилинган санкциялар туфайли банк хизматлари билан боғлиқ маълум қийинчиликлар юзага келди. Аввалига биз бу ерга фақат шахсий ҳисоб очиш учун келишни ўйлагандик, — дейди у.

Александр май ойида кичик делегация билан Тошкентга келган. Улар IT Park Uzbekistan офисига ташриф буюрганида солиқ имтиёзлари ва преференциялар ҳақида хабар топади.

Биз бу ерда компания очишга қарор қилдик. IT Park’ни қўллаб-қувватлаш дастуридан фойдаланиб, компанияни рўйхатдан ўтказиш ва резидент мақомини олиш учун ҳужжатларни тақдим этдик, — дейди Александр.

Шундан сўнг улар Ўзбекистон бозорини ўрганишга киришди, унинг истиқболлари, тадбиркорларнинг муносабати, ўзини ижобий томондан кўрсатган маҳсулотларни баҳолади.

Бозор бизни шунчалик ҳайратда қолдирдики, статистик маълумотларни олганимдан кейин шу ерда офис очишга қарор қилдим. Ўша куни офис учун жой топдик ва мебель сотиб олдик. Уч кундан кейин офис тўлиқ ишлай бошлади. Ҳозиргача 60 дан ортиқ шартнома тузилган ва 60-70 га яқин музокаралар олиб борилмоқда» — деб эслайди у.

Унга кўра, қоғозбозлик билан боғлиқ муаммолар бўлмаган, ҳамма нарса жой-жойида, мутахассислар барча босқичларда фаол ишлаган, алоқа билан ҳам муаммо юзага келмаган.

Ўзбекистоннинг IT соҳаси ҳақида

Александрнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда IT соҳаси ҳали энди ривожланмоқда.

Қаҳрамоннинг эътироф этишича, дастлаб у кўп сонли биноларга шубҳа билан қараган, у бу ерда ким учун шундай бинолар қурилганига ҳайрон бўлган, аммо улар тўлишига шубҳа йўқлигини энди англаб етди.

Бу ерда мутлақо барча шароит ва имкониятлар мавжуд: бинолар, идоралар, муассислар учун қулай солиқлар ва даромад олишнинг фойдали тизими. Энг муҳими, ишлашни хоҳловчи ва тез ўрганадиган кадрлар бор. Бу ерда бир нечта тилларни билиш ривожланганини ҳам пайқадим, бу жуда кучли кўрсаткич, — дейди.

Александрга кўра, ўта қиммат нархлардаги ҳаво қатнови Ўзбекистоннинг янада фаол ривожланишига имкон бермайдиган ва умумий таассуротни бузадиган камчилик.

Саёҳат қанчалик эркин ва арзон бўлса, шунча кўп битимлар амалга оширилиши мумкин. Агар бу муаммо ҳал этилса, мамлакат тезда IT-хабга айланади.

Ўзбекистон таассуротлари

Александр Ўзбекистонда ўзини қулай ҳис қилмоқда, бу ер унга жуда ёқди. Тошкентда у деярли ҳамма нарсани кўришга муваффақ бўлди. Қаҳрамон бу ер яшил ва тоза эканлигини айтди.

Шарқ бозорлари Александрда ўчмас таассурот қолдирди ва бир сўз билан «ўзига хос» дея ифодалади. Миллий матолар, эсдалик буюмлари, безакли идишлар кўзни қамаштиради.

Миллий ошхона ўзбекларнинг ғурури эканини биламан. Ҳа, таомлар ҳақиқатан ҳам жуда мазали, ҳаммасини татиб кўрдим. Ўйлайманки, тез орада маҳаллий таомларни ўзим ҳам тайёрлашни бошлайман, — дейди Александр.

У Тошкентдан ташқари Бухоро, Навоий ва Самарқандда бўлган. Қаҳрамонга ҳамма шаҳарлар, айниқса, Самарқанд ёққан. Шаҳарни пойтахт билан таққослаб, у шундай дейди: булар икки хил дунё, бошқа-бошқа менталитет.

Александрнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги шароит келажакда БААдагидек бўлади, аммо бу ерда ҳали кўп ишлар қилиниши керак.

Александр ҳар қандай давлатни иккита кўрсаткич бўйича баҳолайди:

  1. Қурилаётган кўчмас мулк миқдори. Бу шуни англатадики, талаб бор, чунки ҳеч ким ҳеч қачон сотилмайдиган нарсага миллионлаб сармоя киритмайди. Тошкентда ҳамма жойда қурилиш майдончалари бор, демак, иқтисодиёт ривожланмоқда, одамлар бу ерга келиб, мамлакат иқтисодига пул сарфлайди.
  2. Бу таксилар нархи, агар у паст бўлса, бу ёмон кўрсаткич.
Такси нархи таклифлар кўпу, талаб етарли даражада бўлмагандагина арзон бўлиши мумкин. Бу ёмон, чунки мамлакатнинг меҳнатга лаёқатли аҳолиси ўрганиш ва ривожланиш ўрнига такси ҳайдашни афзал кўради, — деб тушунтиради у.

Аммо, Александрнинг сўзларига кўра, буни тузатиш мумкин. Агар ҳукумат барча соҳаларни қўллаб-қувватлаб, сармоя киритишда давом этса, Ўзбекистоннинг келажаги энг гўзал ва муваффақиятли бўлишига ишонч билдиради.

Маҳаллий аҳоли ҳақида таассуротлар

Мутахассиснинг сўзларига кўра, мамлакат аҳолиси юмшоқ феълли, меҳмондўст, озода, бошқаларни жуда ҳурмат қилади ва «сиз» деб мурожаат қилади.

Мен маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлигига қойил қолишдан тўхтамайман. Эсимда: бир пайтлар кўчада кекса эр-хотин билан гаплашган эдим, улар шунчаки йўлда отиб кетаётган эди. Учрашувимиздан деярли бир дақиқа ўтгач, улар мени паловга таклиф қила бошлади, — дейди у.

Александр ўзбеклар жуда тиришқоқ ва хушмуомала эканлигини таъкидлади.

Одамлар очиқкўнгил. Мен буни иш жараёнида пайқадим: компанияларга тижорат таклифи билан қўнғироқ қилдик. Улар «ҳа, албатта, юборинг» деб жавоб берди. Ўзбекистонда тижорат таклифларини қабул қилиш фоизи 98 фоизни ташкил этади. Таққослаш учун, Россияда бу 3 фоиз. Одамларга муносабат ва менталитетдаги фарқнинг яққол мисоли, дейди у.

У Ўзбекистонни ҳамкасблари, ҳамкорлари ва танишларига тавсия этишга улгурди. Мамлакат уларга ҳам ёқди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар