Uzbekistan Airways айрим самолётларини тури ва русумига кўра, лотларга бўлган ҳолда сотишга қарор қилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда.
Шу сабабдан, сотув жараёнларини ташкиллаштириш учун хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилди.
Талабгорлар тижорат таклифларини жорий йил 29 август куни соат 18:00 га қадар тақдим этиши керак.
Самолётлар (18 та ҳаво кемалари ва 1 та симулятор) 6 та лотларга бўлинган, шу билан бирга консултантнинг тавсиялари асосида бозор талаблари ва таҳлил натижаларига мувофиқ лотлар таркиби ўзгартирилиши мумкин:
Аввалроқ қайси компаниялар Ўзбекистонда устун мавқега эгалиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)